Жамият

Тошкентда ҳарбийлар чўкаётган аёлни қутқаришди

© SputnikКанал
Канал - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Жабрдийда қашқадарёлик, 1980 йилда туғилган Ю.Х эканлиги айтилмоқда. У ҳозирда шифохонага ётқизилган

ТОШКЕНТ, 19 окт - Sputnik. Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари Тошкентдаги Анҳор каналида чўкаётган  аёл ҳаётини сақлаб қолдилар, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбирига Миллий гвардия ахборот хизмати вакили.

Река Енисей - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Сузиш бўйича жаҳон чемпиони Россиянинг энг чуқур дарёсида чўкиб кетди

Ҳодиса 18 октябрь куни соат 20:40 лар чамаси рўй берган. Анҳор каналида чўкаётган аёлни кўриб, Туркистон санъат саройи атрофида жамоат тартибини сақлаш бўйича хизмат вазифасини ўтаётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси сержант З.Эргашев ва унинг шериклари жабрдийдага ёрдамга шошилганлар.

Ҳарбийлар тезкорлик билан аёлни сувдан олиб чиқишган. Жабрдийда қашқадарёлик, 1980 йилда туғилган Ю.Х эканлиги айтилмоқда. У ҳозирда шифохонага ётқизилган.

Шайҳонтоҳур тумани ички ишлар ходимлари томонидан ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0