Вазирлик кучлими ё қўмита? - “Бош вазир кубоги” бошланди

© МинспортКубок "Премьер министра"
Кубок Премьер министра - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вазирлик кучлими ё қўмита? Давлат муассасалари орасида футбол ва воллейбол бўйича “Бош вазир кубоги” бошланди.

ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Бугун Тошкентда вазирликлар, қўмиталар ва бошқа  йирик давлат корхоналари орасида футбол (эркаклар) ва воллейбол (аёллар) бўйича “Бош вазир кубоги” бошланди, деб хабар қилмоқда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги.

Чемпионат по боксу За кубок Минобороны - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда махсус бўлинмалар ўртасида "Мудофаа вазири кубоги" мусобақаси ўтказилди

“Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган беллашувларда барча жамоалар пухта тайёргарлик кўгани маълум бўлди. Жамоаларнинг либослари ҳавас қиладиган даражада, - деб ёзади вазирлик.

Биринчи кун кутилмаган натижаларга бой бўлди. Хусусан, собиқ чемпион “Ўзтелерадиокомпания” жамоаси “Ўзбекистон темир йўллари”га 0:8 ҳисобида "эфирни бой бериб" қўйишди.

Ундан ташқари, “Халқ банки” жамоаси ҳам Халқ таълим вазирлигига 9:0 ҳисобида футболдан “дарс ўтди”, десак хато бўлмайди.

Шунингдек, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси эса “Ўзбекинвест”га дастлаб 0:2 ҳисобида “инвестиция киритиб”, иккинчи таймда уни “2 барафар фойдаси билан чиқариб олди” - яъни 4та гол киритиб ҳисобни 4:2 қилишди.  

Баржа жамоалар натижалари билан қуйида танишиш мумкин. Мусобақанинг ярим финал ва финал оʻйинлари мамлакатимизнинг бош аренаси – “Миллий” стадионда ташкил этилади.

Янгиликлар лентаси
0