“Москвада кўришамиз, мушукча”: Ҳабиб ва Конор яна жанжаллашди

© REUTERS / Stephen R. SylvanieБой между Хабибом Нурмагомедовым и Конором МакГрегором
Бой между Хабибом Нурмагомедовым и Конором МакГрегором - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Twitterда ирландиялик жангчи Конор Макгрегор ва россиялик UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов жанжаллашди.

ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Ирландиялик жангчи Конор Макгрегор ва UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов яна бир-бирига нисбатан ҳақоратли сўзларни айтишди.

Ҳаммаси ирландияликнинг сирли хабари Twitterда билан бошланди. Макгрегор номаълум шахсга мурожаат қилиб, уни бир неча бор ҳақорат қилди.

Жангчининг изоҳини нафақат обуначилар, балки россиялик жангчи Нурмагомедов тушунмади, у рақибини “алкаш” деб атади.

Макгрегор атиги 16 дақиқадан сўнг жавоб қайтарди.

“Москвада кўришамиз, киска”, - деб ёзди Конор Нурмагомедовга томон.

Аввалроқ, 31 ёшли ирландиялик Нурмагомедов билан реванш жанг Россия пойтахтига келишга тайёрлигини бир неча бор таъкидлаганди.

“Москвада зўровонларни кутишмаяпти”, - деб жавоб ёзди Ҳабиб.

Сўнгги сўз Макгрегорда қолди у Нурмагомедовнинг изоҳига жавоб бермади ва саҳифасида ўзининг расмини жойлаштирди.

Суратда ирландиялик жангчи номаълум маъмурий бинода тургани ва у ерда Россия герби расми деворга осилганини акс этган. Тахминларга кўра, сурат Буюк Британиядаги Россия виза марказларидан бирида олинган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аралаш яккакураш бўйича жангчилар Нурмагомедов ва Макгрегорнинг катта можаро билан якунланган муштлашуви 2018 йил 6 октябрь санасида Лас-Вегасдаги T-Mobile аренасида ўтказилган эди.

Ҳабиб бўғувчи усулни қўллаб, ғалаба қозонганди. Аммо кейин октагон сеткасидан сакраб Макгрегорнинг спарринг-шериги Диллон Дэнис билан жанг уюштирганди. Шу туфайли унга нисбатан жарима санкциялари қўлланилган эди.

Жорий йил 29 январь куни АҚШнинг Невада штатида Атлетика комиссиясининг UFC 229 жанг оқшомида юз берган жанжал юзасидан суд эшитуви бўлиб ўтди.

Комиссия қарорига кўра, жанг оқшомида жанжал уюштирган Ҳабиб Нурмагомедов 9 ойга жанглардан четлатилиб, унга 500 минг доллар миқдорида жарима тўлаш мажбурияти юклатилган эди.

Шунингдек, Ҳабибнинг амакиваччаси Абубакар Нурмагомедов ва унинг дўсти Зубайра Тухугов ҳам 1 йилга четлатилиб, уларга 25 минг доллардан жарима тўлашлари белгиланган эди.

Янгиликлар лентаси
0