ТИВ фуқароларни Туркияга тамаки ва алкоголни меъёрдан кўпроқ олиб кирмасликка чақирди

© Sputnik / Алексей ДаничевПроизводство сигарет
Производство сигарет - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, Туркия ҳудудида белгиланган меъёрдан ортиқ тамаки ва алкогол маҳсулотларини олиб кирган шахсларга нисбатан Туркия ЖКнинг “Контрабанда” моддаси бўйича жиноий иш очилади.

ТОШКЕНТ, 22 окт - Sputnik. Ўзбекистон ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти мамлакат фуқароларининг Туркия божхона ва чегара назорат пунктларида, жумладан, аэропортларда Туркия ҳудудига белгиланган меъёрдан кўпроқ миқдорда тамаки ва алкогол маҳсулотларини олиб киришга уриниш фактлари бўйича қўлга олиниш ҳолатларга эътибор қаратди.

Взрыв в Стамбуле - Sputnik Ўзбекистон
Туркиядаги Ўзбекистон фуқароларига паспортга оид муҳим эслатма билан мурожаат қилинди

Қайд этилишича, Туркия ҳудудида белгиланган меъёрдан ортиқ тамаки ва алкогол маҳсулотларини олиб кирган шахсларга нисбатан Туркия ЖКнинг “Контрабанда” моддаси бўйича жиноий иш очилади. Суд қарорига мувофиқ мазкур шахслар жиноий иш содир этган деб ҳисобланади ва уларга нисбатан олти йилгача озодликдан маҳрум қилиш ва маъмурий жарима тўлаш жазолари қўлланилади.

Суднинг якуний қарори чиққунга қадар Туркия ҳудудидан депорт қилинган ва суд ҳукмига кўра айбдор деб топилган шахслар Туркия ваколатли органларининг маълумотлар базасига қидирувдаги шахс сифатида киритилади ва давлат чегарасини кесиб ўтиш чоғида қўлга олинади.

“Шу муносабат билан ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти ҳамюртларимизни тамаки, алкогол ва бошқа маҳсулотларни олиб кириш бўйича Туркия Республикасининг божхона қоидаларига амал қилишга чақиради”, - дейилади ТИВ хабарида.

Маълум қилинишича, айни пайтда “Yolcular İçin Gümrük Rehberi” (“Йўловчилар учун божхона йўл кўрсатгичи”) мобил иловаси ишга туширилган. Туркия томони ишлаб чиққан мазкур илова Туркияга келаётган ёки ундан чиқиб кетаётган чет эл фуқаролари учун амалдаги божхона қонунчилигига мувофиқ олиб кириш ва олиб чиқиш мумкин бўлган нарсалар, маҳсулотлар, пул ва қимматбаҳо буюмлар бўйича энг зарур маълумотлар билан тез танишиб чиқиш имконини беради.

“Yolcular İçin Gümrük Rehberi” мобил иловаси интернетга уланишни талаб қилмайди, автоном тартибда ишлайди ҳамда турк, инглиз, рус, немис ва араб тилларида маълумот тақдим этади.

Қуйидаги ҳавола орқали Туркия Республикасининг қонунчилигига мувофиқ айрим товарларни олиб кириш учун ўрнатилган меъёрлар билан танишишингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0