Афғонистон ТИВ раҳбари истеъфога чиқди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишСалахуддин Раббани
Салахуддин Раббани - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хабар қилинишича, Салоҳуддин Раббоний президент маъмуриятини ҳокимият монополизациясида айблаб истеъфога чиқди.

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Афғонистон Ислом Республикасининг ташқи сиёсий муассасасининг раҳбари Салоҳуддин Раббоний истеъфога чиқди, хабар қилади РИА Новости агентлиги.

ОАВ маълумотларига қараганда, ташқи ишлар вазири мамлакат президенти Ашраф Ғани номига йўллаган хатида у бошқараётган муассасага иккаламчи роль ажратилиб, унга “қандайдир бир ноҳукумат ташкилот” сифатида қаралаётганидан шикоят қилди. Президент маъмуриятини ҳокимият монополизациясида айблади.

Колумбия ва Кингстон университетлари битирувчиси, 48 яшар Салоҳуддин Раббоний 1992-2001 йилларда Афғонистон президенти бўлган Бурҳонуддин Раббонийнинг ўғли бўлиб,  у Афғонистоннинг Туркиядаги элчиси, Афғонистон Олий тинчлик кенгаши раиси лавозимларида фаолият юритган.

Ташқи ишлар вазири этиб 2015 йил 1 февралда тайинланган. 

Янгиликлар лентаси
0