Алиментчи оталардан "запрет"ни олиб ташлашнинг икки йўли мавжуд - Бегзод Раҳматов

© SputnikКупюры номиналом пятьдесят тысяч сумов
Купюры номиналом пятьдесят тысяч сумов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фуқаро четга чиққандан кейин икки ойдан ортиқ муддат алимент пулини тўламаса, ундирув у томонидан қўйилган гаров мулкига қаратилади

ТОШКЕНТ, 23 окт - Sputnik. Алимент ижро ҳужжатлари тартиби бўйича қарздор томонидан алимент ўз вақтида тўланмаган даврда унинг четга чиқиш ҳуқуқлари чекланади. Ҳуқуқ чеклангач, қарздор томонидан алимент тўлаб юрилиши ушбу чекловни бекор қилишга асос бўлмайди, деди Мажбурий ижро бюроси фаолиятининг 9 ойлик якунлари ва истиқболдаги режалар мавзусида ўтказилган матбуот анжуманид Бошқарма бўлим катта инспектори Бекзод Раҳматов.

Мужчина душит девушку. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Қашқадарёда эркак алимент сабаб собиқ хотинини бўғиб ўлдирди

МИБ вакилининг сўзларига кўра, қўйилган чекловни бекор қилишнинг иккита йўли мавжуд: алиментни олдиндан тўлаш ёки гаров қўйиш йўли билан чекловни бекор қилиш.

Олдиндан тўлаш тартибида қарздор давлат ижрочисига ариза билан мурожаат қилади. МИБ вакили унинг иш ҳақи (ишламайдиган бўлса) бўлмаса, Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда алимент тўловларини фарзандлар вояга етгунга қадар, лекин 5 йилдан кам бўлмаган муддатга олдиндан ҳисоблаб беради.

Агар фарзандлар вояга етишига 5 йилдан кам муддат қолган бўлса, ҳисоб ўша қолган муддатга биноан амалга оширилади. Қарздор ҳисоблаш қарорини олгач, тегишли ҳужжатни берган судга ижро этиш усули ва тартибни ўзгартириш бўйича мурожаат қилади. Суд мурожаатни кўриб чиқиб, олдиндан чиқариш қарорини тасдиқлаб бергач қарздорнинг чиқиш ҳуқуқига бўлган таъқиқ бекор қилинади.

Гаров шартномаси эса - қарздор ва ундирувчи ўртасида келишган ҳолда тузилади. Гаров мулки сифатида энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваридан кам бўлмаган мулк қўйилади. Бу ҳолда ҳам қарздор юқоридаги тартибда судга мурожаат қилиши лозим.

"Фуқаро четга чиққандан кейин икки ойдан ортиқ муддат алимент пулини тўламаса, ундирув ўша гаров мулкига қаратилади", дея аниқлик киритди Раҳматов.

Узбекские сумы - Sputnik Ўзбекистон
Алимент тўлашдан бош товлаган эркак аэропортда қўлга олинди

Жорий йилнинг 9 ойи давомида Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва ҳудудий туман бўлимларига алимент ундируви билан боғлиқ бўлган 27 215 та ижро ҳужжатлари келиб тушган. 

Шу асосда, 324та қарздор маъмурий жавобгарликка тортилган, 20 нафар алиментчи оталарга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 122-моддаси (Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш)га асосан жиноят ишлари қўзғатилган. Алимент пулларини тўламасдан яшириниб юрган 168 нафар қарздорлар қидириб топилган ва улардан алимент пули ундирилган. 65 нафар қарздорга нисбатан қидирув ишлари давом эттирилмоқда.

Шунингдек, алимент тўлови бўйича қарздор шахслар билан ўтказилган профилактика ва тушунтириш ишлари натижасида 229та оила яраштирилишига эришилган.

Янгиликлар лентаси
0