Ҳодисалар

Англияда юк машинасидан 39 кишининг жасади топилди – видео

© REUTERS / Peter NichollsПолиция на месте обнаружения грузовика с телами в британском городе Грейс. 23 октября 2019
Полиция на месте обнаружения грузовика с телами в британском городе Грейс. 23 октября 2019 - Sputnik Ўзбекистон
Эссекс графлиги ҳудудида ичида 39 кишининг жасади бўлган юк машинаси топилди. Ҳалок бўлганларнинг 38 нафари катта ёшлилар ва бир нафари ўсмир бўлган.

ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Буюк Британиянинг Эссекс графлиги ҳудудида ичида 39 кишининг жасади бўлган юк машинаси топилди. Бу ҳақда Sky News хабар қилмоқда.

Дастлабки маълумотларга қараганда, юк машинаси 19 октябрь куни Буюк Британияга Болгариядан келган. Машина Грейс шаҳарчасида жойлашган саноат ҳудудида бўлган.

​Ҳалок бўлганларнинг 38 нафари катта ёшлилар ва бир нафари ўсмир бўлган. Маҳаллий полиция департаменти зобити Эндрю Маринер ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш кўп вақт талаб қилишини мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Аниқланишича, юк машинаси ҳайдовчиси - 25 ёшли шимолий ирландиялик. У қотилликда гумонланиб ҳибсга олинган.

“Биз қотилликка алоқадорликда гумон қилиб ҳайдовчини ҳибсга олдик, суриштирув ишлари давом этмоқда”, - деган Эндрю Маринер.

Машина топилган ҳудуд полиция ходимлари томонидан ўраб олинган.

Таъкидланишича, полиция ҳозирча ҳодисанинг бирор бир талқинини илгари сурмаган. Буюк Британия ИИВ раҳбари Прити Патель фожиали ҳодисадан шок ҳолатига тушганини маълум қилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала