Чегарадан айрим товарларни олиб кириш қоидалари ўзгаради

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишРабота таможенного поста
Работа таможенного поста - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жисмоний шахсларнинг бож тўловларини ягона бож тўловига алмаштириш таклифи киритилди. Бундай тартиб нотижорат товарларнинг олиб кирилишида қўлланилади.

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Ўзбекистон президентининг жисмоний шахсларнинг нотижорат мақсадидаги товарларини ташиб ўтиш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги қарори лойиҳаси онлайн муҳокамага қўйилди.

Граница между Кыргызстаном и Казахстаном - Sputnik Ўзбекистон
Божхона қўмитаси чегарадаги тирбандлик тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди

Ҳужжатда 2020 йил бошидан бож тўловларини ундиришнинг янгича осонлаштирилган тартибини киритиш назарда тутилган.

Жисмоний шахсларнинг бож тўловларини ягона бож тўлови билан алмаштирилиши таклиф қилинмоқда. Бундай тартиб фақат нотижорат мақсадида олиб кирилаётган товарларга (шу жумладан, почта ва курьер жўнатмалар орқали) нисбатан қўлланилади.

Ягона бож тўлови жисмоний шахслар томонидан бож тўловига тортилмайдиган товарларни ўрнатилган меъёрдан ошиқча ҳажмда олиб ўтаётган тақдиридагина тўланади.

Янги Божхона кодекси – бу Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш йўлидаги қадамидир - Алисенов

Озиқ-овқат товарлари учун 30% ли (бир кг учун 2 доллардан кам бўлмаган), ноозуқавий маҳсулотлар учун эса 50% ли (бир кг учун 4 доллардан кам бўлмаган) ягона бож тўловининг киритилиши режалаштирилмоқда.

Қолаверса, янги йилдан бошлаб, жисмоний шахслар томонидан қўл юкида чегарадан республикага олиб кириладиган гўшт ва сут маҳсулотлари албатта ишлаб чиқарувчи упаковкаларида бўлиши талаби ҳам лойиҳада кўрсатилган.

Нотижорат мақсадларга мўлжалланмаган товарлар рўйхати билан порталда батафсил танишиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0