Москва метроси модалар намойиш залига айланди

Oбуна бўлиш
Moscow Fashion Week доирасида Москва метрополитени бекатларида модалар намойиши, кўргазмалар ва флеш-моблар бўлиб ўтди.

Москвада бўлиб ўтаётган Moscow Fashion Week - модалар ҳафтаси доирасида метронинг янги бекатларидан бирининг ичида модалар намойиши бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Париждаги Lingerie Rocks шоу намойиши. - Sputnik Ўзбекистон
Париж мода ҳафталиги – энг ёрқин фото-суратлар

Намойиш 22 октябр кнуи бўлиб ўтди. "Деловой центр" бекатида махсус таклиф қилинган меҳмонлар ва журналистлар учун ёпиқ мода намойиши бўлиб ўтди. Унда "Секция" номли модалар уйи дизайнерлари ўз ижод намуналарини кўрсатишди. Ушбу коллекция йирик мегаполисда яшаётган фуқаролар учун мўлжалланган. 

Томошабинларга 60дан ортиқ либос моделлари намойиш этилди. Пианиночи ва бастакор Кирилл Рихтер, блогер Василий Аккерман ва хонанда Полина Фаворскаялар намойиш меҳмони бўлишди.

Москва метрополитенининг янги хизматлар бўйича бошлиқ ўринбосари Юлия Темникова айтишига қараганда, метро бекатлари мутлақ янги концепцияли fashion-макони  бўлиши мумкин.

Мода ҳафталиги давомида "Воробьевы горы" бекатида таниқли кутурьелар ишлари кўргазмаси, "Площади революции" бекатида эса профессиоанл моделлар иштирокида флеш-моб бўлиб ўтди.

 

Янгиликлар лентаси
0