Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Вашингтон ЕОИИга қўшилиш режаси учун Ўзбекистонга босим ўтказишга уринмоқда

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишФлаг Соединенных Штатов Америки.
Флаг Соединенных Штатов Америки. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ савдо вазири Уилбур Росс ўзбек-америка бизнес-форумида Тошкентга шуни очиқ маълум қилдики, республиканинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига интеграллашуви жиддий оқибатларни келтириб чиқариши ҳамда мамлакатнинг БСТга қўшилиши жараёнини мураккаблаштириши мумкин

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. АҚШ савдо вазири Уилбур Росс Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшиб олиниши мамлакатнинг Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши жараёнини сезиларли қийинлаштириши мумкинлиги ҳақида баёнот қилди, деб хабар бермоқда АҚШ Савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Председатель Совета Федерации РФ Валентина Матвиенко - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев иқтисодчи сифатида ЕОИИ фойдаси ва хатарини тушунади - Матвиенко

Вашингтонда бўлиб ўтган ўзбек-америка бизнес-форуми доирасида, Росс, иккиёқлама муносабатлар ривожидаги ютуқлар ҳақида тўхталди, шунингдек, Тошкентнинг БСТга аъзо бўлиш режасини қўллаб-қувватлади.

"Биз бу ҳаракатларни қатъий қўллаб-қувватлаймиз ва БСТ нинг ташқи савдо тартиби меморандумидаги саволларга Ҳукуматдан сабрсизлик билан жавоб кутиб қоламиз. Шу билан бирга ўзбек шерикларимизни янги битимларнинг БСТ аъзоликка таъсирини диққат билан кўриб чиқишга чақирамиз. Мисол учун, Евроосиё иқтисодий иттифоқига ҳозирнинг ўзида аъзо бўлиш БСТга қўшилиш жараёнини мураккаблаштириши ва кейинга қолдириши мумкин", - деб қайд этган Росс.

Илгарироқ, Олий Мажлис Сенати раҳбарининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, ЕОИИ мавзуси атрофида бўлаётган муҳокамаларга изоҳ берар экан, Ўзбекистон очиқлик сари курсни давом эттираётганини, бироқ шошилинч қарорлар қабул қилмаслигини айтган эди. Ҳукумат биринчи навбатда мамлакат манфаатларига қараб иш тутишни кўзлаган. Эҳтимолий босимга келадиган бўлсак, Сафоев ўшанда бу ҳолат истиснолигини қатъий таъкидлаганди.

Первый заместитель председателя Сената Олий Мажлис Садык Сафаев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев босим остида эгиладиган сиёсатчи эмас - Сафоев ЕОИИ музокаралари ҳақида

"Ўзбекистон президенти - унга босим ўтказиш мумкин бўлган инсон эмас, у сиқувлар таъсирида эгилмайди", - деганди сенатор.

Айни вақтда Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиш имкониятларини ўрганмоқда. Октябрь ойи бошида Тошкентда бўлган РФ Федерация кенгаши спикери Валентина Матвиенконинг сўзларига кўра, Ўзбекистон-Россия ҳукуматлараро гуруҳи ташкил этилган бўлиб, у йил якунига қадар барча устувор жиҳатлар ва хатарларни баҳолаб, агар Ўзбекистон ижобий қарор қабул қилса, у учун энг оптимал шарт-шароитларни ишлаб чиқиши кўзда тутилган.

"Албатта, Ўзбекистоннинг ЕОИИ интеграллашуви савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлар эди. Шу жумладан, Марказий Осиё майдонида ҳам. Лекин биз шуни яхши тушунамизки, бу оддий қарор эмас, ва у аниқ ҳисоб-китобларни талаб этади. Шавкат Мирзиёев фақатгина тажрибали давлат арбобигина эмас, у шунингдек, ажойиб иқтисодчи, у интеграллашувнинг барча фойда ва мураккабликларини кўра билади. Ҳар қандай шароитда ҳам танлов республиканинг ўзига ҳавола, ва бундай конструктив ёндашувни биз қўллаб-қувватлаймиз", - дея қайд этганди музокаралар якуни бўйича Валентина Матвиенко.

ЕОИИ бугун олтита давлат киради: Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия. Тожикистон ҳам ташкилотга аъзо бўлиши эҳтимолини истисно этмаяпти.

Янгиликлар лентаси
0