Ҳодисалар

Хоразмда бутун бошли оиланинг газ исидан вафот этишига нима сабаб бўлгани маълум бўлди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Фотобанкка ўтишАвтомобиль скорой медицинской помощи
Автомобиль скорой медицинской помощи - Sputnik Ўзбекистон
Янгиариқ туманида истиқомат қилувчи бир оиланинг 4 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб, вафот этди. ФВВ бахтсиз ҳодиса сабабларини ўрганди.

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Жорий йилнинг 22 октябрь кунидан 23 октябрь кунига ўтар кечаси Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, Остона қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаролар К.Ғ., унинг турмуш ўртоғи ва 2 нафар фарзандлари иситиш қозонининг дудбўрони носозлиги боис ис газидан заҳарланиб, вафот этди.

© МЧС УзбекистанаХоразмда бутун бошли оиланинг газ исидан вафот этишига нима сабаб бўлгани маълум бўлди.
Хоразмда бутун бошли оиланинг газ исидан вафот этишига нима сабаб бўлгани маълум бўлди - Sputnik Ўзбекистон
Хоразмда бутун бошли оиланинг газ исидан вафот этишига нима сабаб бўлгани маълум бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур  бахтиз ҳодиса сабабларини ўрганиб чиқди.

Аниқланишича, хонадондаги иситиш қозони дудбуронининг (мўриси) ичига ёз пайтида қушлар ин қургани, дудбурон хас-хашак ва қушларнинг пати билан тўлиб қолгани ва тортиш кучини йўқотганлиги ушбу машъум ҳодисага сабаб бўлган.

© МЧС Узбекистана Хонадондаги иситиш қозони дудбуронининг (мўриси) ичига ёз пайтида қушлар ин қурган.
Хоразмда бутун бошли оиланинг газ исидан вафот этишига нима сабаб бўлгани маълум бўлди - Sputnik Ўзбекистон
Хонадондаги иситиш қозони дудбуронининг (мўриси) ичига ёз пайтида қушлар ин қурган.
“Табиий газнинг чала ёниши оқибатида ис гази ҳосил бўлиши ҳамда унинг уй ичига тўпланиши фуқароларнинг ўлимига олиб келган”, - дейилади ФВВ хабарида.

ФВВ фуқаролардан кириб келган куз-қиш мавсумида иситиш печларидан фойдаланишдан аввал дудбуронларнинг тозалиги ва тўғри ўрнатилганлигига ишонч ҳосил қилишни сўраб қолган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала