Жамият

Оҳангаронда чорвачиликни ривожлантириш бўйича лойиҳалар амалга оширилади

© Sputnik / Максим Богодвид / Фотобанкка ўтишБараны
Бараны - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент вилояти Оҳангарон туманида 2019-2021 йилларда қорамолчиликни ривожлантириш бўйича 13 та ҳамда қўйчиликни ривожлантириш бўйича 10 та лойиҳа амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Тошкент вилояти Оҳангарон туманида чорвачиликни ривожлантириш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.

Фермерское хозяйство - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Қозоғистон Ўзбекистон туфайли қорамол олиб чиқишни таъқиқлади

Қарорга мувофиқ, Тошкент вилояти Оҳангарон туманида 2019-2021 йилларда қорамолчиликни ривожлантириш бўйича 13 та ҳамда қўйчиликни ривожлантириш бўйича 10 та лойиҳа амалга оширилади, натижада 1728 та иш ўрни ташкил этилади.

Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида чорва молларини сақлаш ҳамда озуқабоп экинлар етиштириш учун зарур ер майдонлари тўғридан-тўғри Оҳангарон тумани ҳокимининг қарорлари асосида ажратиб берилади.

Шунингдек, мазкур лойиҳалар учун белгиланган тартибда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация ва кафилликлар берилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала