Узоқдан туриб қарзларни ундириш тизимининг чекловлари бор

© Foto : Из личного архива Филиппа ДеменковаФилипп Деменков
Филипп Деменков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қарзни фақатгина картадан эмас, балки ҳисоб рақамдан ва ҳатто пенсия ҳисобидан ечиб  олиш орқали ҳам ундириш мумкин бўлади. Ишчи маошини нақд олган тақдиридачи? Бунда қарз ундирилиши қандай кечади?

ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти қарор лойиҳаси билан тўловларни амалга оширмаган шахсларнинг қарзларини ундиришни соддалаштиришда янгича усул таклиф қилинмоқда. Бунда қарз ундирилиши қарздор картаси ёки ҳисоб рақамидан тўловни ечиб олиш орқали амалга ошириш кўзда тутилган. Россиялик ҳуқуқшунос Филипп Деменков сўзларига қараганда, бундай тажриба РФда ҳам ўзини ниҳоятда ижобий намоён этибгина қолмай, бундай ёндашув тўловлардан бош тортиш ҳолатларини деярли батамом олдини олишга ҳам ёрдам бермоқда.

Сотрудник Бюро принудительного исполнения заполняет документы - Sputnik Ўзбекистон
МИБ, алимент ва маош: Бош прокуратура янги ҳужжат тайёрлади

“Россияда бундай тажриба мавжуд. Назоратчиларнинг (тўлов ундирувчи-таҳр.) қарздор олдига бориш эҳтиёжи ҳам қолмайди. Қарзни фақатгина картадан эмас, балки ҳисоб рақамдан ва ҳатто пенсия ҳисобидан ечиб  олиш орқали ҳам ундириш мумкин бўлади. Қарз ундириб олишнинг яна бир шакли бор – мутасадди ташкилотларнинг иш берувчига бевосита сўров юбориши. Ишчи маошини нақд олган тақдирида ҳам, қарзни ундириш мумкин бўлади. Унинг қарзи, дейлик тўланмаган алимент пуллари, ойлик ҳаққидан ҳисоблаб чиқарилиб, сўнгра маош қолдиғи берилади. Россиянинг бу каби ижобий тажрибасини Ўзбекистон қўллашни лозим деб топгани, фикримча, мантиқан тўғри”, - дейди Деменков Sputnik билан суҳбатда.

Айни вақтда, дистанцион тизимда қарзларни ундириб олишнинг муайян чекловлари ҳам йўқ эмас, хусусан, ҳар қандай ҳисоб рақамлардан ҳам маблағларни ечиб олиш мумкин бўлмайди. Қолаверса, ечимларнинг лимити ҳам бор, яъни ҳисобдаги мавжуд пулнинг ярмидан кўп бўлмаган қисминигина ундириш мумкин бўлади.

Ф.Деменков тизимнинг алоҳида тўсқинликлари мавжудлиги ва уларга тайёр туриш кераклиги ҳақида огоҳлантиради.

“Шундай ҳолатлар бўладики, масалан, шахс бир неча йил илгари машинасини сотиб бўлган, аммо айни замонда, транспорт солиғи ҳали-ҳануз унинг ҳисобида тўпланиб турган бўлади. Назоратчилар келиб, масалани тубига етмай, унинг қарзини ундиришга ҳаракат қилади. Бундай ҳолларда судга мурожаат қилиш зарур бўлади, албатта. Ҳолатларнинг вужудга келмаслиги, “тасодифий ва кутилмаган” қарзларга тушиб қолмаслик учун эса, почта ва бошқа йўналишлар билан келаётган билдиришнома-хабарларни диққат билан кузатиб бориш тавсия қилинади”, - деб хулоса қилади эксперт.

Юрист рассказал о нюансах при дистанционном списывании долгов

 

 

Янгиликлар лентаси
0