Ўзбекистонда битирувчилари ОТМларга кира олмаган мактаблар аттестациядан ўтказилади

© Посольство Франции в УзбекистанеУрок в узбекской школе
Урок в узбекской школе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ХТВ раҳбари Шерматовга кўра, Ўзбекистонда бугунги кунга қадар умумтаълим мактаблари фаолиятини баҳолаш бўйича яхлит самарали тизим бўлмаган

ТОШКЕНТ, 25 окт - Sputnik. Тошкент шаҳрида "Умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш – таълим сифатини оширишнинг муҳим омили" мавзусида Республика семинари ўтказилди, деб хабар берди Халқ таълими вазирлиги матбуот-хизмати.

Министр народного образования Шерзод Шерматов - Sputnik Ўзбекистон
Шерзод Шерматов нуфузли мактаб директорлари хусусида ўз фикрини билдирди

Семинарда асосий эътибор умумий ўрта таълим мактабларида таълим сифатини ошириш масаласига қаратилди. 

Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бугунги кунга қадар умумтаълим мактаблари фаолиятини баҳолаш бўйича яхлит самарали тизим бўлмаганини, аттестациядан ўтказиш жараёнини қоғозбозликдан ҳоли ва адолатли кўринишда ташкил этиш лозимлигини таъкидлади.

Жумладан, келгусида жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб, муассасаларининг бевосита ўзини ўзи баҳолашда иштирок этиши айтиб ўтилди.

Шўъба йиғилишларида мутахассислар томонидан таълим муассасаларини ички ва ташқи аттестациядан ўтказиш тартиблари муҳокама қилинди. 

Келгуси ўқув йилида битирувчилари олий ўқув юртларига кира олмаган 2,1 мингдан зиёд таълим муассасалари аттестация ва аккредитациядан ўтказилиши қайд этилди.

Янгиликлар лентаси
0