ОАВ: “Ислом давлати” етакчиси ал-Бағдодий ўлдирилди

© AFPЛидер Исламского государства (ИГ, запрещена в РФ) Абу Бакра аль-Багдади
Лидер Исламского государства (ИГ, запрещена в РФ) Абу Бакра аль-Багдади - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тахмин қилинишича, “Ислом давлати”* террорчилик ташкилоти раҳбари ал-Бағдодий ўлган, аммо ушбу хабар ҳозирча расман тасдиқланмаган.

ТОШКЕНТ, 27 окт - Sputnik. АҚШ Сурияда “Ислом давлати”* террорчилик ташкилоти раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийга қарши махсус амалиёт ўтказди. Бу ҳақда РИА Новости Fox News телеканали маълумотларига асосоланиб хабар қилмоқда.

Тахмин қилинишича, “Ислом давлати”* террорчилик ташкилоти раҳбари ал-Бағдодий ўлган, аммо ушбу хабар ҳозирча расман тасдиқланмаган. Террорчи ўзини портлатиб юборган, деган версия илгари сурилмоқда.

“Рейтер” агентлиги маълумотларига қараганда, Суриядаги манбалар Ироқ разведкасига ал-Бағдодий йўқ қилингани ҳақидаги хабарни тасдиқлашган. Таъкидланишича, “ИШИД”* етакчиси Суриянинг Идлиб шаҳрида тан соқчилари билан биргаликда йўқ қилинган. Манба террорчи оиласини турк чегарасига томон олиб ўтаётган вақтда уни аниқлашнинг имкони бўлганини қўшимча қилган.

“Ислом давлати” раҳбари сўнгги беш йил ичида биринчи марта кўриниш берди - видео

Бироз аввал АҚШ президенти маъмурияти Дональд Трамп якшанба куни муҳим баёнот билан чиқиш қилишини хабар қилганди. Трамп ҳам твиттердаги саҳифасида “жуда муҳим воқеа” содир бўлгани ҳақида ёзди, лекин у нимани назарда тутаётганига ойдинлик киритмади.

*Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот.

Янгиликлар лентаси
0