Мен сизни севаман, сиз ила яшайман: Отабек Умаров романтик табрик ёзди - фото

© Instagram / otabek_muhammadalievichОтабек Умаров с супругой Шахнозой Мирзиёевой
Отабек Умаров с супругой Шахнозой Мирзиёевой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президентининг куёви Отабек Умаров ва қизи Шаҳноза Мирзиёева Instagram’даги саҳифалари орқали бир-бирини тўйларининг 12 йиллиги билан табриклади.

ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Ўзбекистон президентининг куёви Отабек Умаров ва қизи Шаҳноза Мирзиёева Instagram’даги саҳифалари орқали бир-бирини тўйларининг 12 йиллиги билан табриклади.

© Instagram / otabek_muhammadalievichОтабек Умаров с супругой Шахнозой Мирзиёевой
Мен сизни севаман, сиз ила яшайман: Отабек Умаров романтик табрик ёзди - фото - Sputnik Ўзбекистон
Отабек Умаров с супругой Шахнозой Мирзиёевой

“Мафтункор куз ойларининг бирида тақдирларимизни ўн икки йил аввал бирлаштирган бир кун бор. Шаҳарлар, давлатлар, иш сафарлари орамиздаги масофани узоқлаштирса-да кўнглимиз доимо яқин. Баъзида бир-биримизни тушунмасдан хафалашиб қолсак-да, ўртамизда илиқлик ҳеч қачон йўқолмаган. Биз биргамиз. Бутун бир романга арзигулик воқеаларни бирга бошдан ўтказдик. Бу куннинг энг муҳим жиҳати - унда биз, муҳаббатимиз, орамиздаги меҳру садоқатимизнинг борлигидир. Мен дунёдаги энг бахтиёр кишиман. Чунки ёнимда сиз Шахноза, борсиз. Қувончимиз ва ғуруримиз – учала қизимизда ҳам сизнинг ҳуснингиз акси бор. Уйга кирибоқ, табассумингиз, фарзандларимиз шодонлигидан юрагим тўлади. Мен сизни севаман, сиз ила яшайман. Шуни аниқ биламанки, келажакда бизни бахтли кунлар кутяпти, чунки чин муҳаббат кун сайин мустаҳкамланиб боради", - деб ёзган Отабек Умаров.⠀

© Instagram / otabek_muhammadalievichОтабек Умаров с супругой Шахнозой Мирзиёевой
Мен сизни севаман, сиз ила яшайман: Отабек Умаров романтик табрик ёзди - фото - Sputnik Ўзбекистон
Отабек Умаров с супругой Шахнозой Мирзиёевой
Янгиликлар лентаси
0