Жамият

Ўзбекистонда 350 дан ортиқ нефть ва газ қудуқлари таъмирланди

© AP Photo / Vahid Salemi, FileНефтеперерабатывающее предприятие
Нефтеперерабатывающее предприятие  - Sputnik Ўзбекистон
“Ўзбекнефтгаз” корхоналари 350 тадан ортиқ нефт ва газ қудуқларида таъмирлаш ишларини амалга оширди.

ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik. Жорий йил бошидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналари томонидан 350 тадан ортиқ нефт ва газ қудуқларида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Нефтяные станки-качалки - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Дунёда қанча нефть қолган ва у қачон тугайди?

Компания хабарида қайд этилишича, қудуқларни таъмирлаш ишлари мураккаб жараён бўлиб, ушбу ишлар нефть ва газ қазиб чиқаришни кўпайтириш ҳамда қазиб чиқариш суръатини бир меъёрда ушлаб туришга йўналтирилган.

180 та қудуқда нефть ва газ қазиб чиқаришни кўпайтиришга ҳамда қазиб чиқариш суръатини бир меъёрда ушлаб туришга йўналтирилган мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Нефт ва газ хом ашёсини қазиб чиқаришни кўпайтиришни ва қазиб чиқариш суръатини бир меъёрда ушлаб туришни таъминлаш мақсадида 2019 йилнинг охиригача 207 та нефт ва газ қудуқларида таъмирлаш мўлжалланган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала