Элдор Шомуродов: баъзан тортинчоқлигим панд беради

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишФутбол. РПЛ. Матч ЦСКА - "Ростов"
Футбол. РПЛ. Матч ЦСКА - Ростов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон терма жамоаси ва Россиянинг “Ростов” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов унинг характери ўйинга қандай таъсир кўрсатишини айтди.

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. “Россия 24” телеканалининг “Россия футболи” кўрсатувида ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов ўзининг характери ҳақида сўзлаб берди. Ҳужумчининг сўзларига кўра, баъзан футбол майдонида унга тортинчоқлиги панд бериб қўяди.

“Бу нарса характерга боғлиқ. Сурбетлик баъзида яхши ҳисобланади. Тортинчоқлигим эса баъзида менга панд беради. Нима ҳам қила олардим, характер бу характер”, – деди Шомуродов.

Ҳужумчи унинг орзуи Европанинг ТОП-5 чемпиоатларида ўйнаш эканини таъкидлаган. У бунга интилишини айтган. Аммо  ҳозир “Ростов”да ҳаммаси жойида ва у бирор ерга кетишни ўйламаяпти.

Российский спортивный комментатор Геннадий Орлов - Sputnik Ўзбекистон
Россиялик шарҳловчи футболчи Шомуродов тўғрисидаги сўзларини изоҳлади

“Ростов” бош мураббийи Валерий Карпин ҳам Шомуродов ҳақидаги фикрларини билдириб ўтган.

“Шомуродов биз билан икки йил ўтказди, икки йил мобайнида ўз устида ишлаб, ўсди. Ўйинчиларнинг ўсиши кузатилмоқда. Ҳар бир футболчининг ўсиши турлича кечади”, - дея қайд этган мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов айни дамда 10 та гол билан РПЛ тўпурарлар пойгасида “Крильев Советов” ҳужумчиси Александр Соболев билан пешқадамлик қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0