Ҳодисалар

Тошкентда камераларни чалғитишга уринган жиззахликка чора кўрилди

Ҳайдовчи автомобилининг давлат рақамини қисман бўяб қўйган ва Тошкентда камераларни чалғитмоқчи бўлган.

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Тошкентда автомобилининг давлат рақамига ўзгартириш киритган ҳайдовчи жаримага тортилди.

ИИББ хабарига кўра, идоранинг Facebook᾽даги гуруҳига пойтахт ҳайдовчиларидан бири автомобилининг давлат рақамини қисман бўяб қўйганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Ушбу ўзгартириш сабабли давлат рақам белгилари қоидабузарликларни қайд қилиш автоматлаштирилган камералари томонидан таниб бўлмайдиган ҳолга келгани қайд этилган.

© ГУВД г. ТашкентаТошкентда автомобилининг давлат рақамига ўзгартириш киритган ҳайдовчи жаримага тортилди.
Тошкентда камераларни чалғитишга уринган жиззахликка чора кўрилди - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда автомобилининг давлат рақамига ўзгартириш киритган ҳайдовчи жаримага тортилди.

Маълум қилинишича, “KIA Optima” русумли автомобиль (давлат рақами 01 B 228 EB) ҳайдовчиси 38 ёшли жиззахлик Роман Е. эканлиги маълум бўлган. Ҳайдовчига нисбатан тегишли баённома расмийлаштирилган ва у ЭКИҲнинг 10 баравари миқдорида жаримага тортилган.

Шунингдек, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига мувофиқ, унинг машинаси жарима майдончасига жойланган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала