Сиёсат

Афғонистон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи тайинланди

© Sputnik / Aleksandr Khrolenko Дворец Тадж-Бек (Дворец Амина) на окраине Кабула.
Дворец Тадж-Бек (Дворец Амина) на окраине Кабула.  - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон президенти Ашраф Ғани шу вақтга қадар ташқи ишлар вазири ўринбосари вазифасини бажариб келган Идрис Замонни ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинлади

ТОШКЕНТ, 30 окт - Sputnik. Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб Идрис Замон тайинланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари Идрис Замонни ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинлади, деб хабар қилмоқда Tolo News канали президент вакили Седик Саддикийга таянган ҳолда.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистоннинг олдинги ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббоний 23 октябр куни истеъфо берган эди. Мамлакат президенти Ашраф Ғани номига йўллаган мактубида, Раббоний, ўзининг ушбу қарорини "миллий бирлик ҳукумати иш муҳити, унинг илк раҳбарлик кунидан бошлаб, то якунига қадар, ижобий бўлмагани" билан изоҳлаган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала