Давлат Статистика қўмитаси Республика бўйича турли соҳаларда ва турли вилоятларда ўртача маош миқдорини аниқлади. Ҳисоботга кўра, Ўзбекистонда 2019 йилнинг 9 ойи давомида номинал маошлар ўртача миқдори 2 213 400 сўмни ташкил қилган.
Ўртача маошлар энг юқори бўлган соҳалар:
Банк, кредит, суғурта в лизинг соҳаси – 4,3 млн. сўм;
Ахборот технологиялари – 3,9 млн. сўм;
Саноат соҳасида – 3,1 млн. сўм;
Юк ташиш ва сақлаш соҳаси – 2,8 млн. сўм;
Қурилиш соҳаси – 2,6 млн. сўм;
Савдо соҳасида – 2,2 млн. сўм;
Таълим соҳасида – 1,7 млн. сўм;
Соғлиқни сақлаш соҳасида – 1,5 млн. сўм;
Статистик маълумотларга кўра, Тошкент шаҳри, Тошкент ва Навоий вилоятларида маошлар миқдори Республика бўйича ўртача кўрсатгичдан юқори, қолган вилоятларда - паст.