Ўзбекистондан ўта ноёб маданий бойликларни олиб чиқмоқчи бўлганлар ушланди

© Пресс-служба ГТК РУзТаможенники пресекли незаконный вывоз уникальных культурных ценностей стоимостью более 2,2 млрд.сум
Таможенники пресекли незаконный вывоз уникальных культурных ценностей стоимостью более 2,2 млрд.сум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу маданий бойликлар XVII аср охири – XVIII аср бошларида Хитой давлати ҳамда ХIX аср охири ва XX аср бошларида Ғарбий Европа давлатларида ишлаб чиқарилган ва уларнинг умумий қиймати 2 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этади.

ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Божхоначилар умумий қиймати 2 млрд сўмдан ортиқ ноёб маданий бойликларни Ўзбекистондан олиб чиқилишига чек қўйишди.

Божхона қўмитаси хабарига кўра, “Сирдарё” чегара божхона постига “Ласетти” автомашинасида кириб келган фуқаро Х.Д.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортган.

Шундан сўнг автомобиль ва унинг тиркамасидаги юклар ҳайдовчи ва холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилган.

Обезьяна-капуцин смотрит из клетки в полицейском участке после того, как ее извлекли из уличного киоска  - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондан ноёб маймун боласини олиб чиқишга уринган шахслар қўлга олинди

Натижада, ушбу шахс декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, Маданият вазирлигининг тегишли рухсатномаси бўлмаган, 32 дона турли кўринишдаги ҳайкаллар, 1 дона икона, 1 дона хоч, 12 дона кўза ҳамда 1 дона вазаларни яширинча олиб чиқмоқчи бўлганлиги аниқланди.

Ўзбекистон Маданият вазирлиги Бадиий экспертиза хулосасига кўра, ушбу маданий бойликлар XVII аср охири – XVIII аср бошларида Хитой давлати ҳамда ХIX аср охири ва XX аср бошларида Ғарбий Европа давлатларида ишлаб чиқарилганлиги ва уларнинг умумий қиймати 2 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этиши маълум бўлди.

Ноёб “Қуръон” китобини Ўзбекистондан олиб чиқишга йўл қўйилмади - видео

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0