Бугун Хитой ҳукумати билан қандай ҳужжатлар имзолангани маълум бўлди

Oбуна бўлиш
Эртага Тошкентда бўлиб ўтадиган ШҲТ давлатлари бош вазирлари учрашувида иштирок этиш етиб келган Хитой ҳукумати делегацияси ва Ўзбекистон орасида 8та ҳужжат имзоланди.

ТОШКЕНТ, 1 ноя – Sputnik. Бугун, 1 ноябрь куни Хитой Давлат Кенгаши Бош вазири ташрифи доирасида 8та ҳужжат имзоланди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири ТИВ матбуот хизматига асосан.

Ҳужжатлар рўйхати қуйидагича:

- Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан Хитой Халқ Республикаси Радиоэшиттириш ва телевидения ишлари бўйича бош бошқармаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Битим;

- Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан Хитой Халқ Республикаси Тижорат вазирлиги ўртасида электрон савдо соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Англашув Меморандуми;

- Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан Хитой Халқ Республикаси Тижорат вазирлиги ўртасида инвестициявий ҳамкорлик масалалари бўйича ишчи гуруҳни ташкил тўғрисида Англашув Меморандуми;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси билан Хитой Халқ Республикасининг Божхона бош маъмурияти ўртасида карантин остидаги маҳсулотларни учинчи мамлакатдан транзит орқали экспорт ва импорт қилишда карантин талаблари тўғрисида Баённома;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси билан Хитой Халқ Республикаси Божхона бош маъмурияти ўртасида Ўзбекистондан Хитойга анор экспорт қилиш бўйича фитосанитария талаблари тўғрисида Баённома;

- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси ҳузуридаги Симуляция ва моделлаштириш комплекс амалий марказини ташкил этиш тўғрисида Битим;

- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида техникавий-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида Битим;

- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида фан ва технологиялар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим.

Маълумот учун, эртага Тошкентда бўлиб ўтадиган ШҲТ давлатлари бош вазирлари учрашувида иштирок этиш учун 10дан ортиқ давлат ҳукумат дулугациялари бугун Тошкентга етиб келишни бошлади. Хитой ҳукумати делегацияси бугун эрталаб биринчилардан бўлиб етиб келган эди.   

Янгиликлар лентаси
0