Спорт

"Жангдан баҳра олдим" - Бектемир Мелиқўзиев нокаут билан ғалаба қозонди

© TwitterБектемир Меликузиев 3-я победа подряд
Бектемир Меликузиев 3-я победа подряд - Sputnik Ўзбекистон
Бектемир Мелиқўзиев профессионал рингдаги учинчи жангини ҳам муддатидан олдин ғалаба билан якунлади.

ТОШКЕНТ, 3 ноя – Sputnik. Ўзбекистонлик таниқли боксчи Бектемир Мелқўзиев профессионал боксда ўзининг учинчи жангини ҳам ғалаба билан якунлади.

© TwitterБектемир Меликузиев 3-я победа подряд
Жангдан баҳра олдим - Бектемир Мелиқўзиев нокаут билан ғалаба қозонди - Sputnik Ўзбекистон
Бектемир Меликузиев 3-я победа подряд

76 кг вазн тоифасида Мелиқўзиев америкалик Клей Коллардни нокаутга учратди. 8 раундга мўлжалланган жанг 4 раундда ўзбекистонлик боксчининг ғалабаси билан тугади. Кучли зарбаларда Клей Коллард дастлаб нокдаун, кейин нокаут ҳолатига тушиб қолди.

"Яна бир ғалаба! Мен бу йигитга қойил қолдим, қаерига мушт туширишга ҳаракат қилмай, зарбаларим унга тегмай ўтиб кетгандек туюларди. Лекин мен жангдан баҳра олдим! Навбатдаги учрашувгача!", - деб ёзган Мелиқўзиев ўзининг Твиттерида.

Бу Бектемир Мелиқўзиевнинг профессионал рингдаги учинчи жангида учинчи ғалабаси ва бу ҳам муддатидан олдин ғалаба билан тугади.

© TwitterБектемир Меликузиев 3-я победа подряд
Жангдан баҳра олдим - Бектемир Мелиқўзиев нокаут билан ғалаба қозонди - Sputnik Ўзбекистон
Бектемир Меликузиев 3-я победа подряд
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала