"Соғлом бўлай десанг - югур!": Самарқанд халқаро ярим марафонининг ёрқин лаҳзалари

Oбуна бўлиш
Куни кеча азим Самарқанд шаҳри гўё улкан бир спорт майдонига айланди. Ҳаво эрталаб бир оз салқин бўлишига қарамай, ёшу-қари, минглаб одамлар учун Халқаро хайрия ярим марафони ўтказилган Регистон майдони югуриш майдонига айланди.

Бутун дунёдан туристларни ўзига оҳанрабодек тортадиган Самарқанднинг қадимий обидалари бўйлаб югуриш, соғлом ҳаёт тарафдорлари сўзларига кўра, катта завқ бағишлади.

Саида Мирзиёева: наша задача - сохранить архитектурное наследие страны - Sputnik Ўзбекистон
Саида Мирзиёева кўзи ожиз инсон ҳаётининг ўн дақиқасини таъсирли тасвирлади

Ярим марафонда тажрибали спортчилар билан бир қаторда ҳаваскор югурувчилар ҳам иштирок этишди ва ўз имкониятларига қараб - 21 километр ва 10 километр масофага югурдилар. Икки километрлик масофада ҳам ўзини синаганлар кўпчиликни ташкил этди.

Ярим марафондан тушган маблағ Тошкент театрларининг бирида амалга оширилаётган инновацион лойиҳага сарфланади. Ушбу дастурга кўра, кўзи ожиз ёки кўриш қобилияти паст бўлган инсонлар учун Ўзбекистонда биринчи марта тифлошарҳлаш технологияси қўлланилади. Технология экранда, суратда ёки саҳнадаги нарсалар, кўриниш ва воқеаларни овоз сифатида қисқа, лекин батафсил тушунтириб беришга имконият яратади.

Ярим марафоннинг энг ёрқин лаҳзаларини Sputnik Ўзбекистон мухбири фотолентасида томоша қилинг.

© Sputnik / Дильшода РахматоваЯрим марафон Регистон майдонида ташкил этилди.
Самаркандский полумарафон-2019 - Sputnik Ўзбекистон
1/16
Ярим марафон Регистон майдонида ташкил этилди.
© Sputnik / Дильшода РахматоваТадбир хавфсизлиги учун Миллий гвардия ва туризм полицияси ходимлари жавоб бердилар.
Самаркандский полумарафон 2019 - Sputnik Ўзбекистон
2/16
Тадбир хавфсизлиги учун Миллий гвардия ва туризм полицияси ходимлари жавоб бердилар.
© Sputnik / Дильшода РахматоваЎзбекистон Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, ярим марафон Ўзбекистондаги энг йирик мусобақа эканлигини қайд этган ҳолда, чет давлатдан ҳам юздан ортиқ югурувчиларни жалб қилган ушбу тадбирни очиқ, деб эълон қилди.
Самаркандский полумарафон 2019 - Sputnik Ўзбекистон
3/16
Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, ярим марафон Ўзбекистондаги энг йирик мусобақа эканлигини қайд этган ҳолда, чет давлатдан ҳам юздан ортиқ югурувчиларни жалб қилган ушбу тадбирни очиқ, деб эълон қилди.
© Sputnik / Дильшода РахматоваСамаркандский полумарафон 2019
Самаркандский полумарафон-2019 - Sputnik Ўзбекистон
4/16
Самаркандский полумарафон 2019
© Sputnik / Дильшода РахматоваТашкилотчилар ушбу ярим марафонни ҳар йили ўтказишни режалаштирмоқда, ва кейинги йилларда хорижий давлатлардан келаётган югурувчилар ва меҳмонлар сони ортиши кутилмоқда.
Самаркандский полумарафон-2019 - Sputnik Ўзбекистон
5/16
Ташкилотчилар ушбу ярим марафонни ҳар йили ўтказишни режалаштирмоқда, ва кейинги йилларда хорижий давлатлардан келаётган югурувчилар ва меҳмонлар сони ортиши кутилмоқда.
© Sputnik / Дильшода РахматоваСамаркандский полумарафон-2019
Самаркандский полумарафон-2019 - Sputnik Ўзбекистон
6/16
Самаркандский полумарафон-2019
© Sputnik / Дильшода РахматоваЯрим марафонда машҳурлар ва ўз тезлигини синаб кўрмоқчи бўлган фуқароларни бир майдонда тўплади.
Самаркандский полумарафон-2019 - Sputnik Ўзбекистон
7/16
Ярим марафонда машҳурлар ва ўз тезлигини синаб кўрмоқчи бўлган фуқароларни бир майдонда тўплади.
© Sputnik / Дильшода РахматоваЯрим марафон оммавий тадбирлар стандартлари бўйича ташкил этилди ва барча қулайликлар яратилди. Медаллар, маданият дастури, иссиқ чой ва бошқа барча қулайликлар халқаро даражада ташкил этилганди.
Самаркандский полумарафон 2019 - Sputnik Ўзбекистон
8/16
Ярим марафон оммавий тадбирлар стандартлари бўйича ташкил этилди ва барча қулайликлар яратилди. Медаллар, маданият дастури, иссиқ чой ва бошқа барча қулайликлар халқаро даражада ташкил этилганди.
© Sputnik / Дильшода РахматоваИштирокчилар номерлари ва браслетлари тайвик материалидан тайёрланган – бу махсус синтетик тўқима бўлиб, йиртилмайди ва сувга чидамли.
Самаркандский полумарафон-2019 - Sputnik Ўзбекистон
9/16
Иштирокчилар номерлари ва браслетлари тайвик материалидан тайёрланган – бу махсус синтетик тўқима бўлиб, йиртилмайди ва сувга чидамли.
© Sputnik / Дильшода РахматоваЯрим марафон масофасини ўтиш учун максимал вақт - 3 соат. 10 км – 1 соат 40 дақиқа. 2 км – 20 дақиқа. Иштирокчи фақат ажратилган вақт лимитига улгурган ҳолда медалга эга бўлади.
Самаркандский полумарафон 2019 - Sputnik Ўзбекистон
10/16
Ярим марафон масофасини ўтиш учун максимал вақт - 3 соат. 10 км – 1 соат 40 дақиқа. 2 км – 20 дақиқа. Иштирокчи фақат ажратилган вақт лимитига улгурган ҳолда медалга эга бўлади.
© Sputnik / Дильшода РахматоваЮгуриш натижалари MyLaps электрон хронометражли тизими, шунингдек, ҳакамлар ва видео рўйхатга олиш тизими ёрдамида аниқланади. Ушбу электрон тизим барча халқаро марафонларда ишлатилади.
Самаркандский полумарафон-2019 - Sputnik Ўзбекистон
11/16
Югуриш натижалари MyLaps электрон хронометражли тизими, шунингдек, ҳакамлар ва видео рўйхатга олиш тизими ёрдамида аниқланади. Ушбу электрон тизим барча халқаро марафонларда ишлатилади.
© Sputnik / Дильшода РахматоваСамарқанд ярим-марафонида 1429 киши қатнашди.
Самаркандский полумарафон-2019 - Sputnik Ўзбекистон
12/16
Самарқанд ярим-марафонида 1429 киши қатнашди.
© Sputnik / Дильшода РахматоваЛойиҳани амалга ошириш мақсадида 16 ёшдан катта бўлган 400 нафар кўнгиллилар жалб қилинган. Улар Самарқанд яшовчилари, лойиҳа мақсадларига бефарқ бўлмаган ёшлардан иборат.
Самаркандский полумарафон-2019 - Sputnik Ўзбекистон
13/16
Лойиҳани амалга ошириш мақсадида 16 ёшдан катта бўлган 400 нафар кўнгиллилар жалб қилинган. Улар Самарқанд яшовчилари, лойиҳа мақсадларига бефарқ бўлмаган ёшлардан иборат.
© Sputnik / Дильшода РахматоваПойга мавзуси - ҳар бир киши учун мавжуд бўлган маданиятни илгари суриш эди. Самарқанд ярим марафони ғолиблари махсус Брайл шрифтида ёзилган ёзувли медаллар билан тақдирландилар. 21 км медаллар металлдан тайёрланган, диаметри 10 сантиметр, оғирлиги сезиларли даражада. 10 ва 2 км медаллар диаметри 6 см.
Самаркандский полумарафон 2019 - Sputnik Ўзбекистон
14/16
Пойга мавзуси - ҳар бир киши учун мавжуд бўлган маданиятни илгари суриш эди. Самарқанд ярим марафони ғолиблари махсус Брайл шрифтида ёзилган ёзувли медаллар билан тақдирландилар. 21 км медаллар металлдан тайёрланган, диаметри 10 сантиметр, оғирлиги сезиларли даражада. 10 ва 2 км медаллар диаметри 6 см.
© Sputnik / Дильшода РахматоваҒолибларга медаллар, гуллар ва пул мукофотлари тантанали равишда топширилади, ёш тоифасидаги ғолиблар эса ҳомийладан қимматбаҳо совғаларни қўлга киритдилар.
Самаркандский полумарафон-2019 - Sputnik Ўзбекистон
15/16
Ғолибларга медаллар, гуллар ва пул мукофотлари тантанали равишда топширилади, ёш тоифасидаги ғолиблар эса ҳомийладан қимматбаҳо совғаларни қўлга киритдилар.
© Sputnik / Дильшода РахматоваSamarkand Half Marathon қатнашчилари.
Самаркандский полумарафон-2019 - Sputnik Ўзбекистон
16/16
Samarkand Half Marathon қатнашчилари.
Янгиликлар лентаси
0