Спорт

Аваз Максумов “Бунёдкор” клуби муаммолари ҳақида гапирди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПресс-секретарь Ассоциации футбола Узбекистана (АФУ) Аваз Максумов
Пресс-секретарь Ассоциации футбола Узбекистана (АФУ) Аваз Максумов - Sputnik Ўзбекистон
Клуб томонидан “Бунёдкор” стадионининг бутун мажмуаси ва иншоотлари учун кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган. Ҳозирги вақтда “Бунёдкор” футбол клуби стадиони ўтиш билан боғлиқ 30 млрд сўм солиқ тўлаши керак. Шундан сўнг тўлиқ у ЎФАга ўтиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот  котиби Аваз Максумов “Бунёдкор” футбол клубининг молиявий ва солиқ билан боғлиқ бўлган муаммолари ҳақида гапирди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги кунга қадар иккита вазифа тўлиқ бажарилмаган.

Стадион - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Миллий терма жамоалар учун янги база барпо этилади

“Биринчиси, ЎФА ҳузурида республика болалар ва ўсмирлар футбол академиясини бунёдкор стадионига жойлаштириш. Иккинчиси, “Бунёдкор” стадиони барча бино ва иншоотлари мажмуаси билан бирга ЎФАнинг балансига ўтказилишини таъминланиши”, - деди Аваз Максумов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидаги матбуот анжуманида.

“Бунёдкор” футбол клуби “Бунёдкор” стадионининг бутун мажмуаси ва иншоотлар учун кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш борасида қатор муаммоларга дуч келди. Хусусан, балансдан балансга ўтказилишида стадион қурилишида ижрочи бўлган Капитал қурилиш бошқармаси томонидан қурилиш ишлари  амалга оширилган ҳамда “Бунёдкор” футбол клуби у ерда буюртмачи вазифасини бажарган. Клуб капитал қурилиш бошқармаси томонидан стадионда мавжуд бўлган барча инвентарларни балансига қабул қилиши керак эди. Капитал қурилиш бошқармаси мавжуд бўлган барча инвентарларни “Бунёдкор” футбол клуби  балансига беғараз ўтказилаётгани сабабли стадионнинг 429 млд сум миқдордаги инвентаризация қийматидан 42 млрд сўм миқдоридаги диведендларга солинадиган солиқ тўлаши керак. Бироқ капитал қурилиш ташкилоти бугунги кунда ликвидацияга тушган, шу сабабли тўланадиган солиқ клуб бўйнига тушади”, - дея қайд этди.

Аваз Максумовнинг сўзларига қараганда, клуб ўз навбатида молиявий аҳволи ёмонлиги сабабли ушбу маблағларни тўлаш имкониятига эга эмас.

Главный тренер сборной Узбекистана Вадим Абрамов - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Абрамов: яқинда терма жамоага муносиб бўлган кўплаб истеъдодлар пайдо бўлади

“Бунёдкор” футбол клуби томонидан “Бунёдкор” стадионининг бутун мажмуаси ва иншоотлари учун кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган.  Ҳозирги вақтда “Бунёдкор” футбол клуби стадиони ўтиш билан боғлиқ 30 млрд сўм солиқ тўлаши керак. Шундан сўнг тўлиқ ЎФАга ўтиши мумкин”, - дея сўзларига якун ясади у.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Ҳужжат билан “Бунёдкор” стадиони барча бино ва иншоотлари мажмуаси билан бирга футбол бўйича миллий терма жамоалар учун ўқув-машқ жараёнини ташкил қилиш ва спорт мусобақалари ва бошқа тадбирларни ўтказиш юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциациясининг асосий базаси этиб белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала