Нобель мукофоти совриндори Ўзбекистонга ташриф буюрди

© Инновация вазирлигиНобель мукофоти лауреати Шехтман Ўзбекистонда
Нобель мукофоти лауреати Шехтман Ўзбекистонда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таниқли олим Технион–Исроил технология институти Материалшунослик ва муҳандислик кафедраси профессори Дан Шехтман шу кунларда Ўзбекистонда бўлиб, кўплаб ёш ўзбек олимлари билан учрашиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 нояб - Sputnik. Нобель мукофоти лауреати Дан Шехтман Инновацион ривожланиш вазирлигининг таклифига кўра, бир ҳафталик илмий-ўқув дастури доирасида шу кунларда Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турибди.

Технион–Исроил технология институти Материалшунослик ва муҳандислик кафедраси профессори, кимё бўйича Нобель мукофоти лауреати Дан Шехтман жорий йил 4-9 ноябрь кунлари Тошкент ва Самарқанд университетларида маърузалар ўқиши, Илғор технологиялар маркази, Ўзбекистондаги иқтидорли болалар учун биринчи Президент мактаби фаолияти билан танишиши, Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабда ўқувчилар учун очиқ дарс ўтказиши, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT-технопарк), Фанлар академияси Материалшунослик институтининг катта қуёш печи ноёб илмий объекти билан танишиши (Тошкент вилояти, Паркент тумани) ҳамда етакчи ва ёш олимлари билан учрашиши режалаштирилган.

© Инновация вазирлигиТехнион–Исроил технология институти делегацияси Инновацион ривожланиш вазирлигида
Нобель мукофоти совриндори Ўзбекистонга ташриф буюрди - Sputnik Ўзбекистон
Технион–Исроил технология институти делегацияси Инновацион ривожланиш вазирлигида

Маълумот учун, Дан Шехтман квазикристалларни кашф этгани боис 2011 йилда кимё бўйича Нобель мукофоти соврини билан мукофотланган. У нафақат кимё, балки физика соҳасидаги ютуқлари учун ҳам бошқа нуфузли илмий мукофотларга эга. 

1996 йилда профессор Шехтман Исроил Фанлар академиясининг аъзоси, 2000 йилда АҚШ миллий техник академиясининг аъзоси, 2004 йилда Европа фанлар академияси аъзоси этиб сайланган. Ҳозирги кунда профессорнинг кашфиёти саноатнинг турли тармоқларида қўлланилмоқда, жумладан, металлургия, муқобил энергетика, оптика, электроника, тиббиёт ҳамда космос соҳаларида.

Янгиликлар лентаси
0