Тошкентдаги фитнес-клубда ўғрилик содир этган шахс қўлга олинди

Oбуна бўлиш
Гумонланувчи фитнес-клублардан бирининг кийиниш хонасида бўла туриб, 36 ёшли Б.Р.га тегишли 4100 доллар ва 1,1 млн сўмни ўмариб кетган.

ТОШКЕНТ, 5 ноя – Sputnik. Тошкентдаги фитнес-клубда ўғрилик содир этган шахс қўлга олинди

ИИББ хабарига кўра, Шайхонтохур туманида 34 ёшли Ж. С. фитнес-клублардан бирининг кийиниш хонасида бўла туриб, 36 ёшли Б.Р.га тегишли 4100 доллар ва 1 100 000 сўмни ўғирлаган. Сўнгра воқеа жойидан яширинган.

Ушбу факт асосида Ўзбекистон ЖКнинг 169-моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Хабарда олиб борилган тезкор-тергов тадбирлари натижасида гумонланувчи қўлга олингани қайд этилган.

Янгиликлар лентаси
0