Тожикистон Ўзбекистонга олтин қазиб олинадиган ҳудудни беришга тайёрми?

© Sputnik / Владимир Пирогов / Медиабанкка ўтишЗолотоносный рудник Кумтор в Киргизии
Золотоносный рудник Кумтор в Киргизии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу кунларда ўзбек-тожик давлат чегараси тўғрисидаги шартнома лойиҳаси ишлаб чиқилиб, айни вақтда Тожикистоннинг бир неча юз гектарлик ҳудуди Ўзбекистонга берилиши юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 ноя – Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш тўғрисидаги шартнома лойиҳаси барча келишув босқичларидан ўтказилди ва имзоланиш учун тайёр. Бу ҳақда “Азия-Плюс” агентлиги Тожикистон ҳукуматидаги манбаларга асосланган ҳолда хабар қилмоқда.

“Бугунги кунда келишилган шартнома лойиҳаси имзоланишга тайёр бўлиб, шартномага икки давлат чегараларининг ўтиш линиясининг аниқ номлари кўрсатилган хариталар илова қилинмоқда. Чегараолди устунларини ўрнатиш жойлари ҳам келишиб олинди”, - дея маълумот берган манба.

Пограничный пункт, архивное фото. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон-Тожикистон чегарасини демаркация қилиш учрашувининг режа-жадвали келишиб олинди

Маълум қилинишича, Ўзбекистондаги парламент сайловлари туфайли, шартнома имзоланиши кечроқ муддатга қолдирилди.

Бундан аввал, “Faraj” тожик ахборот нашри тарқатган хабарга мувофиқ, чегара тўғрисидаги шартнома асосида Тожикистон Ўзбекистонга Сўғд вилояти Мастчоҳ туманида жойлашган 300 гектар ер ҳудудини бериши кутилмоқда. “Майдонда сўнгги 10 кун ичида ҳудудни пўлат симлар билан ёпиш ишлари олиб бориляпти”, қўшимча қилинади хабарда. Шунингдек, мазкур ҳудудда «Апрелевка» Тожикистон-Канада қўшма корхонаси томонидан ўзлаштирилган олтин кони мавжудлиги ҳам айтиб ўтилган.

Сўғд тумани ер ишлари бўйича қўмита раиси Жамшед Умарзоданинг берган маълумотига кўра, “Ўзбекистонга ер ҳудудининг берилиши ҳали-ҳануз кўриб чиқилмоқда”.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 28 октябрь куни Душанбеда Тожикистон ва Ўзбекистон делегациялари давлат чегараларини демаркация қилиш юзасидан музокара ўтказган эди.

Янгиликлар лентаси
0