Спорт

Роналду Москвада: жаҳон футболи юлдузи жамоаси учун муҳим ўйин ўтказади

© Sputnik / Нина Зотина / Фотобанкка ўтишКриштиану Роналду
Криштиану Роналду - Sputnik Ўзбекистон
Жаҳон футболи юлдузи, португалиялик ҳужумчи Криштану Роналду “Локомотив-Ювентус” ўйинида иштирок этиш учун Москвага келди.

ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. Бугун Москванинг “Локомотив” клуби Италиянинг “Ювентус” жамоасига қарши ўйин ўтказилади. Учрашув Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасида ўтказилади.

Криштиану Роналду , Джорджина Родригес и его сын Криштиану Роналду-младший - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Отасига тортган бола: Роналдунинг ўғли 28 та ўйинда 58 та гол ўрди - видео

Майдонга жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан бири Криштиану Роналду чиқади.

Ўйин маҳаллий вақт 20:55 да “РЖД Арена” стадионида бошланади.

Икки ҳафта олдин рақиб жамоалари Туринда учрашган. Унда “Ювентус” жамоаси 1:2 ҳисобда ғалаба қозонган.

Уч турдан сўнг “Локомотив” жамоаси 3 очко билан учинчи ўринда, “Ювентус” эса 7 балл билан гуруҳда етакчиликни Мадриднинг "Атлетико" клуби билан талашмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала