Ҳодисалар

Россия ва Ўзбекистон 13 та террорчилик ташкилоти ячейкаларини фош этди

© Министерство обороны УзбекистанаСовместные военные учения Узбекистана и Таджикистана
Совместные военные учения Узбекистана и Таджикистана - Sputnik Ўзбекистон
Биргина 2019 йилда МДҲ ва Россия томонидан 10 дан зиёд террорчилар ячейкалари фош этилган ва 138 нафар жангари қўлга олинган.

ТОШКЕНТ, 7 ноя - Sputnik. Россия ФХХ директори Александр Бортников  Россия, Озарбайжон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон махсус хизматлари 2019 йилда 13 та террорчилик ташкилоти ячейкаларини  фош этишгани ва 138 нафар жангарини қўлга олишганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Шунингдек, у МДҲ хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг йиғилишида май- октябрь ойи давомида террорчилик ёки диний экстремистик ташкилотларга алоқадорликда гумон қилинган 200 дан ортиқ МДҲ фуқаролари чегара назоратига қўйилганини қўшимча қилди.

Силуэт вооружённого боевика - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
ИД жангарилари МДҲ давлатларида тарқалишга тайёргарлик кўрмоқда – Бортников

Эслатиб ўтамиз, кеча ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси директори Жумахон Ғиёсов Sputnik Ўзбекистонга Суриядаги вазият жангариларнинг қолган қисмини ўзларининг хорижий нуқталарини фаоллаштиришга, бошқа давлатларга чиқиб кетиб, у ерда яширинишга мажбурлаганини маълум қилган эди.

Шу билан бирга уларнинг раҳбарлари бошқарув тизимини бутун дунё бўйлаб ҳужум уюштиришга етарли даражада сақлаб қолишга муваффақ бўлишган.

Маълумотларга қараганда, террорчилар ўзларининг ҳар қандай шароитларга мослаша олишларини намойиш этишмоқда, жумладан, кибержиноят ва хакерлар ҳужуми фаоллиги кучайган.

Шундай қилиб, “ИД”* глобал ташкилотга айланмоқда.

* “Ислом давлати” (ИШИД, ИД) – Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала