Тошкентда бугун дарахтларни ёппасига кесиш "эпидемияси" кўзга ташланмаяпти - Юнусов

© Sputnik / Владимир Трефилов / Фотобанкка ўтишСотрудники коммунальных служб обрезают деревья
Сотрудники коммунальных служб обрезают деревья - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ўтган 10 ой давр ичида 203 ҳолатда дарахтларнинг ноқонуний кесилиши ҳолатлари аниқланган.

ТОШКЕНТ, 7 ноя - Sputnik. 2019 йилнинг ўтган ўн ойи давомида Ўзбекистонда 4955та дарахт кесилган, дея баёнот қилди Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Нодир Юнусов. Sputnik Ўзбекистон мухбири хабари асосида.

Посадка деревьев в парке - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда 1 миллион дона дарахт кўчати ўтқазилади

Мамлакатда яшил ҳудудларни кенгайтириш мавзусига бағишланган матбуот-анжуманида таъкидланишича, ўтган 10 ой давомида мамлакатдаги давлат хизматлари марказларига 32 мингга яқин дарахтларни кесиш бўйича мурожаатлар келиб тушган. 

Бу мурожаатларнинг 4955та (15-17%) ҳолатида дарахтларни кесишга рухсат берилган. Қолган 80% ҳолатда дарахтлар кесилишдан сақлаб қолинган.

Қўмита раисининг айтишича, Тошкент шаҳрида бугунги кунда дарахтларни "ёппасига кесиш масалалари" кўзга ташланмаяпти.

Ўтган 10 ой давр ичида 203 ҳолатда дарахтларнинг ноқонуний кесилиши ҳолатлари аниқланган.

Дарахт кесилиши ҳуқуқбузарлиги борасида фуқаролардан маълумот олишни тезлаштириш учун "EcoControl-bot" ташкил этилган.

Ҳисобот давомида телеграммдаги ботга 123та мурожаат келиб тушган. Шундан 68та мурожаат бўйича ҳолат жойига чиқиб ўрганилган. Аниқланган ноқонуний ҳолатларга нисбатан 22,5 млн сўмлик маъмурий чоралар кўрилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала