Россияда туриб Ўзбекистон депутатларини сайлаш имкониятлари муҳокама қилинди

© Дунё ААРФдаги Ўзбекистон сайлов участкалари
РФдаги Ўзбекистон сайлов участкалари  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жорий йил 22 декабрдаги парламентга бўладиган сайловда Россиядаги ўзбекистонликларнинг қатнашишлари учун РФнинг турли минтақаларида сайлов участкалари ташкиллаштирилади.

ТОШКЕНТ, 8 нояб - Sputnik. Халқаро матбуот марказида Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, хабар қилмоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Диспетчер в call-центре - Sputnik Ўзбекистон
"Марказий сайлов комиссияси эшитади"
Тадбирда, жумладан Россия Федерациясида очилган сайлов участкалари фаолиятини ташкил этиш ва ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш каби масалалар кўриб чиқилди.

Ўзбекистоннинг Россиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадов РФда тузилган сайлов участкалари фаолиятини ташкил этиш ва Россиядаги ўзбекистонликларнинг сайловда овоз бериш ҳуқуқини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил ахборот берди.

“Россиядаги сайлов участкалари сони 2016 йилги сайловдагига нисбатан 5 тага кўпайган ва бугунги кунда 7 тани ташкил этмоқда”, - деди дипломатик миссия раҳбари.

Ушбу участкалар Москва, Санкт Петербург, Владивосток, Екатеринбург, Новосибирск, Ростов-Дон ва Қозон шаҳарларида жойлашган.

Янгиликлар лентаси
0