Тюрденев “Валдай” анжумани ҳақида: бу рус ва ўзбек халқининг ўзига хос фикр алмашувидир

© Sputnik / Юрий КорсунцевПосол России в Узбекистане Владимир Тюрденев
Посол России в Узбекистане Владимир Тюрденев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия элчисининг сўзларига кўра, яқин келажакда Ўзбекистонда Россия олий таълим муассасалари сони янада кенгайиши кутилмоқда ва бу масала ҳам бугунги сессияда муҳокама этилган.

ТОШКЕНТ, 10 ноя – Sputnik. Бугунги мулоқот очиқлик ва ишончга асосланган харатерга эга бўлди. Бу анжуман фойдали, негаки экспертлар ҳамкорлик муҳитини, шунингдек, зарур жамоатчилик кайфиятини шакллантиришга ёрдам берадилар, дея қайд этди “Валдай” клубининг Осиё анжумани давомида Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев.

“Валдай” клуби ҳамда Ўзбекистон экспертлари ўртасида имзоланган битим, Тюрденевга кўра, Россия ва Ўзбекистон жамоатчилигини бу алоқалардан яхшироқ хабардор бўлишига имкон яратади.

“Экспертлар томонидан айтиладиган фикрлар аҳолининг у ёки бу гуруҳи фикрларига таянади. Бу маълум маънода икки мамлакат аҳолиси ўртасидаги ўзига хос фикр алмашувни юзага келтиради”, - дея элчи сўзларидан келтиради Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Элчи, шунингдек, “Валдай” клубининг бугунги, Россия ва Ўзбекистон алоқаларига бағишланган сессиясида барча соҳалар: сиёсий, иқтисодий, маданий ва гуманитар жабҳалардаги муносабатлар муҳокама этилганини қўшимча қилди.

Программный директор Валдайского клуба Тимофей Бордачев - Sputnik Ўзбекистон
Бордачёв Самарқанддаги “Валдай” клубининг X Осиё анжумани мазмуни хусусида

Тюрденевнинг айтишича, яқин келажакда Ўзбекистонда Россия олий таълим муассасалари сони янада кенгайиши кутилмоқда ва бу масала ҳам бугунги сессияда муҳокама этилган.

“Икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш учун кўп ишлар амалга оширилди, аммо олдинда янада кўпроқ ишлар бизни кутмоқда”, - дея ўз нутқини якунлади Россия элчиси.

Эслатиб ўтамиз, “Валдай” клубининг X Осиё анжумани “Марказий Осиё ва Евроосиё: глобал тартибсизликлар қаршисида кўпқиррали ҳамкорлик” мавзусида Самарқандда ўтказилмоқда.

Минтақавий ҳамкорлик масалалари ва муаммоларини муҳокама қилиш учун 11 давлатдан 70 дан ортиқ экспертлар тўпланган.

Янгиликлар лентаси
0