Жамият

Валдай клуби аъзолари Самарқандда дунё етакчилари қарашларини таҳлил қиладилар

© Sputnik / Юрий КорсунцевX Азиатская конференция Валдайского клуба в Самарканде
X Азиатская конференция Валдайского клуба в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Валдай клубининг “Марказий Осиё ва Евроосиё: глобал тартибсизлик қаршисидаги кўпқиррали ҳамкорлик” мавзусига бағишланган ўнинчи Осиё анжуманига старт берилди/

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Самарқандда бугун, 10 ноябрь куни Валдай клубининг “Марказий Осиё ва Евроосиё: глобал тартибсизлик қаршисидаги кўпқиррали ҳамкорлик” мавзусига бағишланган ўнинчи Осиё анжуманига старт берилди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири воқеа жойидан.

Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти билан ҳамкорликда ташкил этилган анжуманда 11та – Россия, Ўзбекистон, Германия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Тожикистон, Филиппин, Швеция, Япония каби давлатлардан 70 дан ортиқ етакчи экспертлар иштирок этиши кутилмоқда.

Анжуманда асосий эътибор – Катта Евроосиёнинг логистика, маданий ва иқтисодий алоқа воситаларига қаратилади.

Заседание дискуссионного клуба Валдай в Сочи. День первый. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда биринчи марта Валдай клуби анжумани ўтказилади

Марказий Осиё мамлакатлари минтақадаги (Россия, Хитой, Ҳиндистон) ва номинтақавий (АҚШ, Европа Иттифоқи) асосий ўйинчилар билан ҳамкорлик қилади ва бу фактларнинг ўзи геосиёсий жиҳатдан табиийки, эътиборга моликдир.

Россия президенти Владимир Путин 2019 йилда ўтказилган анъанавий Валдай анжуманида, Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик тамойиллари ҳақида фикр билдирар экан, келажакда жаҳонда ўрнатиладиган янги тартибни белгилаб берган эди.

Ўнинчи Осиё анжумани иштирокчилари жаҳон ва минтақа етакчилари қарашларини таҳлил қиладилар, ушбу майдоннинг келажагига доир ўз фикрлари билан ўртоқлашадилар.

Икки кунлик анжуман дастуридан Россия-Ўзбекистон иккиёқлама сессияси, шунингдек, хорижий экспертлар иштирокидаги сессиялар ўтказилиши назарда тутилган. Уларда асосий эътибор: минтақанинг дунёдаги ишлардаги роли, хавфсизлик чақириқлари, иқтисод орқали биргаликдаги ҳамкорлик ва келажакка ёндашувлар масалаларига қаратилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала