Ҳодисалар

Қорақалпоғистонда юк машинаси йўл четида ўтирган икки фуқарони уриб юборди

© Следственный департамент при МВД РУзВ Каракалпакстане в результате наезда грузового автомобиля погибли два пешехода.
В Каракалпакстане в результате наезда грузового автомобиля погибли два пешехода. - Sputnik Ўзбекистон
Юк машинаси уриб юборган фуқаролардан бири олган тан жароҳатлари сабабли ҳодиса жойида, иккинчиси эса тиббиёт бирлашмасига олиб кетилаётган вақтда вафот этган.

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Қорақалпоғистон республикаси Амударё туманида “Газ 52” юк машинаси йўл қатнов қисмининг четида ўтирган икки нафар фуқарони уриб юборди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, 9 ноябрь куни тахминан соат 02:00 ларда 40 ёшли ҳайдовчи Е.А. машинасини Амударё вилояти “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” А-380 автомобиль йўлининг 727 километрда бошқариб кетаётиб, йўл қатнов қисмининг ўнг четида ўтирган икки нафар фуқаро 40 ёшли Б.К. ва 39 ёшли К.А. ларни уриб юборган.

Знак аварийной остановки - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
"Ласетти" уриб юборган лейтенантни тасвирга олган "оператор"га чора кўрилади - ИИББ

Натижада Б.К. олган тан жароҳатлари сабабли ҳодиса жойида, К.А. эса тиббиёт бирлашмасига олиб кетилаётган вақтда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда ҳайдовчи гумон сифатида сўроқ қилинган

Ҳозирда жиноят иши бўйича тегишли экспертизалар тайинланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала