Жамият

Ўзбекистон ва Россия интеллектуал элиталари ўртасида алоқалар мустаҳкамланади

© Sputnik / Юрий КорсунцевПредседатель совета Фонда развития и поддержки клуба "Валдай" Андрей Быстрицкий и директор ИСМИ Элдор Арипов
Председатель совета Фонда развития и поддержки клуба Валдай Андрей Быстрицкий и директор ИСМИ Элдор Арипов - Sputnik Ўзбекистон
Ҳужжат “Валдай” клуби Тараққиёт ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси раиси Андрей Быстрицкий ва СМТИ раҳбари Элдор Арипов ўртасида имзоланди.

ТОШКЕНТ, 10 ноя – Sputnik. Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган “Валдай” клубининг X Осиё анжумани доирасида “Валдай” Халқаро музокаралар клуби Тараққиёт ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Ҳужжат “Валдай” клуби Тараққиёт ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси раиси Андрей Быстрицкий ва  СМТИ раҳбари Элдор Арипов ўртасида имзоланди.

Томонлар, хусусан, глобал кун тартибини шакллантириш, дунёда кечаётган сиёсий ва иқтисодий жараёнларга объектив баҳо бериш, Россия ва Ўзбекистон ўртасида, шу жумладан, Марказий Осиёдаги интеллектуал элиталари ўртасида алоқаларни мустаҳкамлаш устида ишлаш истагини билдирдилар.

Президент России Владимир Путин на заседании Совета глав государств Содружества Независимых Государств - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Путин Сочида ўтган Валдай клубида Осиё ҳақида нима деган эди?

Битим матнига кўра, экспертлар билан учрашувлар, форумлар, анжуманлар ўтказиш, биргаликдаги ҳамкорликдаги тадқиқотларни эълон қилиш, ўзаро интеллектуал элиталар вакиллари ва экспертлар ҳамжамияти ташрифларини амалга ошириш орқали билан ушбу мақсадларга эришиш мумкин.

Самарқанд шаҳрида ҳамкорликдаги анжуманнинг ўтказилиши икки мамлакат экспертлари ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришнинг биринчи қадам бўлади.

Халқаро муносабатлар, глобал сиёсат, иқтисод, хавфсизлик, энергетика, жамиятшунослик, коммуникация ва шу каби бошқа соҳаларда замонавий тенденциялар ҳақида маълумот алмашиш ҳам томонлар ўртасида самарали мулоқот йўлга қўйилишига хизмат қилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала