Лукьянов: Ўзбекистон ташқаридан туриб Ислом динини турлича тарғиб қилувчилар учун ёпиқдир

© SputnikДиректор по научной работе Фонда развития и поддержки Международного клуба "Валдай" Федор Лукьянов
Директор по научной работе Фонда развития и поддержки Международного клуба Валдай Федор Лукьянов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Валдай” Халқаро клубини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш фондининг илмий ишлар бўйича директори, “Россия в глобальной политике” журнали бош муҳаррири Фёдор Лукьянов фикрича, АҚШ ва ЕИ Марказий Осиёга асосан Хитой ва Россиянинг ўзаро алоқаси учун платформадек қарайди.

ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Россиялик сиёсатшуноснинг таъкидлашича, конференциянинг асосий мавзуси Марказий Осиёда ҳозирда мавжуд таҳдидлар борасида бўлди ва бугуннинг талабига кўра, халқаро харитадаги муаммоларнинг нотекис ва ўта шиддатли ўзгариши ҳисобга олиниши керак.

Президент РФ В. Путин принял участие в третьем Международном форуме Российская энергетическая неделя - Sputnik Ўзбекистон
Путин: РФ Евроосиёнинг барча мамлакатлари билан тенг ҳуқуқли ўзаро алоқаларга тайёр

“Минтақада “катта ўйинчилар” манфаатларининг тўқнашуви борасида қизиқарли мунозара шаклланди. Биздаги экспертлик ҳамжамиятида бу ҳолат давом этаётганлиги тўғрисидаги фикр одатий бўлиб қолган бўлса, конференцияда бунга тамомила тескари, турли-туман мулоҳазалар билдирилди”, - дея қайд этди Ф.Лукьянов.

Унинг фикрича, минтақадаги муаммолар мунтазам равишда ҳам ичкарида ва ҳамда ташқарида шаклланиб келмоқда. Шундай бўлса-да, конференциядаги иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари бу каби масалаларда ранг-баранглиги билан ажралиб турди.

“Илгаридан ўрнатилган фикрга кўра, АҚШ ва ЕИ минтақада маъно жиҳатдан бир-бирига яқин манфаатларга эга. Бироқ улар Марказий Осиёни асосан Хитой ва Россиянинг мулоқоти ва ўзаро алоқаси учун платформа сифатида қабул қилишади. Яъни уларнинг бу ерда манфаати бўлган тақдирда ҳам, булар жўғрофий ва маданий нуқтаи назардан минтақага янада яқин бўлган РФ ва ХХРнинг манфаатлари билан солиштирилиб бўлмайдиган даражада”, - дейди суҳбатдош.

Анжуман иштирокчилари “радикал Ислом” таҳдиди мавзусини ҳам муҳокама қилдилар. Лукьянов қайд этишича, ўзбекистонлик ҳамкасблар хавф-хатарни соғлом мантиққа мувофиқ тарзда баҳоламоқда ва республикада уни камайтириш учун барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Притчин: ЕОИИда аъзолик минтақавий ҳамкорликдаги пазлнинг Ўзбекистонга етишмаган қисмидир

“Тан олиш керак, Ўзбекистон ташқаридан туриб Ислом динини турлича тарғиб қилувчилар учун ёпиқ давлат. Лекин республиканинг ёнгинасида Афғонистон жойлашган. У ердаги нотурғунлик давом этар экан, нохуш жараёнларнинг қўшни мамлакатларга ўтиш хавфи ҳамиша юқори бўлиб қолади”, - хулоса қилди эксперт.

Янгиликлар лентаси
0