Жамият

Ўзбекистонда янада кўпроқ лимон етиштирилади

© Sputnik / Фотобанкка ўтишЛимоны на прилавке на рынке "Мехргон" в Душанбе.
Лимоны на прилавке на рынке Мехргон в Душанбе. - Sputnik Ўзбекистон
Фермер ва деҳқон хўжаликлари ер майдонларида лимон етиштириш учун камида 20 гектар майдонда иссиқхоналар қуриш учун лойиҳа ташаббускорлари аниқланади.

ТОШКЕНТ, 13 ноя – Sputnik. “Лимончилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси тайёрланди.

Производство аджики в Абхазии - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбекистондан Хитойга аччиқ қалампир экспортига йўл очилди

Унда Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги таркибида қўшимча 4 та штат бирлигидан иборат “Лимончиликни ривожлантириш бўлими”ни ташкил этиш таклиф этилган.

“2020 йил 1 январдан бошлаб агрокластер ва кооперацияларга бирлашган лимон етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналарига:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан янгидан барпо этилган лимонзорларда экилган кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг ҳар бир гектар учун 30 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги лимон меваларининг экспорти билан боғлиқ транспорт харажатларини (автомобиль, темир йўл, авиация транспорти) 25 фоизгача миқдорида субсидия ҳисобига қоплаб бериш тартиби ўрнатилсин”, - дейилган лойиҳада.

Шавкат Мирзиёев провел видеоселекторное совещание по вопросам дальнейшего развития плодоовощеводства и увеличения экспорта отрасли, обеспечения эффективного использования приусадебных земель населения. - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Шавкат Мирзиёев: олинган мева нобуд бўлиб, тупроққа қорилмоқда

Шунингдек, ҳужжат лойиҳасида 2020 йил 1 мартга қадар халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жалб этилган кредитлар ҳисобидан 2020-2021 йилларда мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 55 та туманларда агрокластер ва кооперацияларга бирлашган фермер ва деҳқон хўжаликлари ер майдонларида лимон етиштириш учун камида 20 гектар майдонда иссиқхоналар қуриш учун лойиҳа ташаббускорларини аниқлаш вазифалари баён этилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader