Жамият

Ўзбекистонда қарздорларнинг четга чиқишини чекловчи янги тартиб тасдиқланди

© Sputnik / Константин Чалабов / Фотобанкка ўтишПассажирка в аэропорту
Пассажирка в аэропорту  - Sputnik Ўзбекистон
Адлия вазирлигида қарздорларнинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклашни таъминловчи низомни тасдиқлаш тўғрисидаги қарор давлат рўйхатидан ўтказилди.

ТОШКЕНТ, 13 ноя – Sputnik. 1,1 млн сўмдан ортиқ қарзи бор фуқароларга Ўзбекистондан чиқиш тақиқланади. Адлия вазирлигида қарздорларнинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклашни таъминловчи низомни тасдиқлаш тўғрисидаги қарор давлат рўйхатидан ўтказилди.

Унга кўра, қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклаш ижро ҳужжати қарздор томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда қўлланилади.

Қуйидаги ҳолларда қарздорнинг четга чиқиши чекланмайди:

  • қарз миқдори БҲМнинг 5 бараваридан (1 115 000 сўмдан) ошмаса (аввал бу миқдор  446 000 ни ташкил этган), алимент ёки бошқа даврий тўловларни ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бундан мустасно;
  • суд қарорини ижро этиш учун етарли мол-мулк олиб қўйилган бўлса;
  • қарздор юридик шахс бўлганда.

Қарздорнинг четга чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида ундирувчи (унинг вакили) ариза билан МИБга мурожаат этиши мумкин.

Аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича қарор чиқарилади ёки ариза рад этилади.

Чеклов қўйилганлиги ва олиб ташланганлиги ҳақидаги маълумот идоралараро ҳамкорлик тизими орқали ички ишлар органлари ва Чегара қўшинларига юборилади

Қуйидаги ҳолларда чеклов тўхтатиб турилади ва қаздорнинг четга чиқишига рухсат берилади:

  • Ўзбекистондан ташқарида касалхонага ётқизишни талаб қиладиган ҳолларда;
  • Ўзбекистондан чиқиб кетувчи делегация таркибига киритилганда.

Таъкидланишчиа, қарздорнинг четга чиқиши вақтинча чекланганлиги ёки чеклов олиб ташланганлиги ҳақида унга ёзма хабар (электрон почта) ва телефон орқали СМС юборилади.

Ҳар бир фуқаро чеклов бор ёки йўқлигини www.mib.uz сайти орқали билиб олишлари мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала