Киркоров кутилмаганда Юлдуз Усмонова концертига ташриф буюрди – видео

Oбуна бўлиш
Россия эстрадаси қироли ўзининг вақти тиғиз бўлишига қарамасдан Юлдуз Усмонованинг Москвадаги концертига ташриф буюрди.

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ўзининг юбилейига бағишланган илк концерт дастурини Москвадаги "Крокус Сити Холл" мажмуасида ўтказди. Концерт бошланишидан аввал санъаткорни табриклаш учун гримёркага кутилмаганда унинг қадрдон дўсти, Россия халқ артисти Филипп Киркоров кириб келди. Учрашув жуда илиқ ва самимий кечди. Икки юлдуз эски хотираларни, жумладан, Киркоровнинг мусиқий танловда саралаш босқичидан ўта олмагани, Юлдуз Усмонова ўз чиқишлари билан барчани лол қолдиргани каби ёрқин воқеаларни ёдга олдилар.

"Мен гастролга учиб кетишим, аэропортга шошилаётганимга қарамай, сенинг олдингга келмаслигим мумкин эмасди. Мен сени кўришим ва бу воқеа билан табриклашим лозим. Сен Шарқнинг энг лобар қўшиқчисисан",  - деди Киркоров ва Усмоновага атиргуллардан ясалган ажойиб гулдастани ҳадя қилди.

Народная артистка Узбекистана Юлдуз Усманова - Sputnik Ўзбекистон
Юлдуз Усмонова цензура, ўзбек дворниклари ва олғир рус эстрадаси ҳақида

Юлдуз Усмонова ҳам ўз ўрнида қадрдон дўстини мақтовларга кўмиб ташлади. Унга кўрсатилган эҳтиром ва эътибор учун Киркоровга миннатдорлик билдирди ва сирларга лиммо-лим бир гапни айтди.

"Мен эса сенга ўша режани ниҳоят амалга оширишингни тилайман. Сен халқга ўзингнинг ҳақиқий қалбингни кўрсатишинг керак", - деди Юлдуз Усмонова. Ўзбек примадоннасининг бу тилаги барча тўпланганларда катта қизиқиш уйғотди.

У Киркоровга Тошкентда концерт беришни таклиф этди, Киркоров бунга жавобан Ўзбекистонда декабрь ойида концерт дастури аллақачон режалаштирилгани ҳақида айтди.

Икки машҳур юлдузнинг самимий учрашуви қандай ўтганини Sputnik Ўзбекистон лавҳасида томоша қилинг.

Юлдуз Усмонова Москвадан сўнг Қозоғистон ва АҚШда ҳам концерт дастурларини тақдим этишни режалаштирган. Бугун эса Санкт-Петербургда навбатдаги концерт дастури режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0