Жамият

2020 йилда дам олиш кунлари узайтирилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПразднование Навруза в Ташкенте
Празднование Навруза в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Президент фармонига кўра 2020 йилда 23 март – душанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.Ундан ташқари 2 январ ҳам дам олиш куни

ТОШКЕНТ, 15 ноя – Sputnik. Ўзбекистон президентининг 14 ноябрь куни имзоланган фармони билан 2020 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди.

  • Фармонга кўра, 2020 йилда 23 март – душанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

Ундан ташқари 2та дам олиш куни бошқа кунга кўчирилди:

  • 4 январь – шанба 2 январь – пайшанбага
  • 29 август – шанба 31 август – душанбага

2020 йил 2 январь пайшанба ва 2020 йил 31 август душанба куни барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш куни ҳисобланади, - дейилган фармонда.

Шунингдек, президент фармонида вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари узайтирилган байрам кунларида аҳоли самарали дам олиши учун тизимли чоралар кўриши кераклиги айтиб ўтилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала