Миграция

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 0,1 фоизга пасайди

© Fb"Дети Санкт-Петербурга" раздают брошюры мигрантам
Дети Санкт-Петербурга раздают брошюры мигрантам - Sputnik Ўзбекистон
Бу кўрсаткич 2019 йилнинг январь-июнь ойлари билан солиштирганда, 0,2 фоизга (9,1%) пастроқ, дейилади вазирлик ахборотида

ТОШКЕНТ, 16 ноя - Sputnik. Ўзбекистонда 2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида ишсизлик даражаси 8,9 фоизни ташкил этди. 2018 йилнинг мос даврига нисбатан ишсизлик даражаси 0,1 фоизга пасайди, деб хабар қилди меҳнат вазирлиги матбуот-хизмати.

Руководитель Центра экономических исследований Института глобализации и социальных движений Василий Колташов - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Эксперт ишсизлик ва миграция даражасини қандай камайтириш мумкинлигини маълум қилди

Таъкидланишича, жорий йил сентябрь ойида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Республика бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази мамлакатнинг 108 та шаҳар ва туманларида навбатдаги ижтимоий сўровни ўтказди. Унда 485 та фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари, 4,9 мингта уй хўжаликлари ҳамда 26 008 нафар фуқаро қамраб олинди.   

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳолининг 8,9 %ини ташкил этган. Бу кўрсаткич 2019 йилнинг январь-июнь ойлари билан солиштирганда, 0,2 фоизга (9,1%) пастроқ.

Ишсизликнинг энг юқори даражаси Сурхондарё вилоятида кузатилган (9,3%), Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида 9,2 фоизни ташкил этди. Энг паст кўрсаткич эса Тошкент шаҳрида(7,5%) кузатилди.  Ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1 337,5 минг кишини ташкил этган. 16-29 ёшгача бўлганлар ўртасида ишсизлик даражаси 14,9 фоизни, аёллар ўртасида ишсизлик даражаси 12,5 фоизни кўрсатган.

Жамият
Шу вақтгача ишсизлик нафақасини тўлаш тамомила унутилган экан - Шерзод Кудбиев

Тадқиқот натижаларига кўра Ўзбекистондан ташқарига ишга кетганлар сони 2 611,2 минг кишини ташкил этган. Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда, 100,7%га тенг.

2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш мақсадида туман(шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига 595 707 фуқаро иш топишга ёрдам сўраб мурожаат қилган. (Улар орасида 30 ёшгача бўлганлар сони 213 707 нафарни ташкил этган).

Мурожаатчиларнинг 267 470 нафари иш билан таъминланган, 216 778 киши жамоат ишларига жалб қилинган. 30 645 нафар фуқаро касбга ўқитишга жалб қилинган бўлса, 47 960 нафар фуқарога ишсизлик нафақаси тайинланган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала