Наманганда ис гази уч кишини ҳаётдан олиб кетди

© Sputnik / СтрингерЗажжение газовой конфорки
Зажжение газовой конфорки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Наманган вилояти Уйчи тумани 4 нафар фуқаро ис газидан заҳарланди. Воқеа жойида хонадон соҳибининг турмуш ўртоғи ва икки нафар фарзанди вафот этди.

ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Наманган вилояти Уйчи тумани “Дўстлик” МФЙ, Миришкор кўчасидаги уйда 4 нафар фуқаро ис газидан заҳарланди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, мудҳиш ҳодиса бугун, 17 ноябрь куни соат 03:10ларда содир бўлган. Воқеа жойида хонадон соҳибининг турмуш ўртоғи ва икки нафар фарзанди вафот этган. Хонадон соҳиби эса туман шифохонасига ётқизилган.

Ис газидан сақланинг - Sputnik Ўзбекистон
Кўринмас қотилдан сақланинг

Газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига риоя қилинмагани мазкур мудҳиш ҳодисага сабаб бўлган.

Аниқланишича, хонадонда қўлбола ясалган иситиш печига пропан газ баллони резина шланг орқали уланиб уй ичида фойдаланилган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ФВВ фуқаролардан кириб келаётган иситиш мавсумида газ ва бошқа муқобил ёқилғи турларидан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига амал қилишни, қўлбола ва сертификатланмаган иситиш анжомларидан фойдаланмасликни сўраган.

Янгиликлар лентаси
0