Жамият

"Мени сиёсий шарҳларга ундамоқчи бўлишди" - Лола Йўлдошева

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Хонанданинг сўзларига кўра, баъзи янгиликлар сайтлари ижодий маҳсулотни ўз мақсадлари учун ишлатишга ҳаракат қилиб, унинг мазмунини бузишган.

ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. Хонанда Лола Йўлдошева Instagramда янги видео клипи ҳақида жамоатчиликнинг муносабати юзасидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Шедевр, или Конец карьере: новый клип Лолы Юлдашевой взорвал Сеть - Sputnik Ўзбекистон
Маданият
Лоланинг янги клипи интернетни “портлатди”

Санъаткорнинг сўзларига кўра, баъзи янгиликлар сайтлари ижодий маҳсулотини, унинг мазмунини бузган ҳолда ўз мақсадлари учун ишлатишга ҳаракат қилишди. Бундан ташқари, улар уни ва жамоасини сиёсий тусдаги шарҳларга ундамоқчи бўлишган, аммо у бўйсунмади, чунки у сиёсий мавзуда изоҳ бермайди ва унга ҳеч қандай алоқаси йўқ.

"Мен ижодкорман. Мен санъат билан шуғулланаман, санъат эса ҳаётнинг кўзгуси. Мен ўз ижодимда турли мавзуларни кўтараман: ижтимоий, ҳаётий, баъзан кундалик турмуш, ва буни ростгўйлик билан бажаришга ҳаракат қиламан.

Биз ўзгаришлар даврида яшаяпмиз, одамлар ниҳоят эркин нафас олиб, 5 йил олдин ҳатто ўйлашга қўрқишган мавзулар бўйича ўз фикрларини очиқчасига ифода эта оладилар.

Бу сафар биз сатирик видео тайёрладик, унда ҳазил ва шама билан ижоддаги чекловлар ва бюрократия мавзусига тўхталдик.

“Мен санъат одамиман ва шунинг учун бундай провокацияларга фақат ягона шарҳ беришим мумкин: "Мен Ўзбекистон фуқаросиман, ўз ватанимни севаман, унинг одамларини яхши кўраман ва қилган барча ҳаракатларим менинг севгим ва унинг келажагига бефарқ эмасликнинг ифодасидир!", - деб ёзган хонанда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонлик хонанда Лола Йўлдошева “Севгингни менга айт-2” қўшиғига ишланган видеоклипни чиқарди. Бир неча соат ичида клип ўзбек шоу-бизнесидаги сўнгги вақтларнинг энг кўп муҳокама қилинган тақдимотлардан бирига айланди.

Фонтан из денег лишил Жахонгира Атаджанова лицензии - Sputnik Ўзбекистон
Маданият
"Доллар фонтанида чўмилавер": Жаҳонгир Отажоновга лицензияси қайтарилди

Кейиналик Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Баситханова шу кунларда ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинаётган хонанда Лола Йўлдошеванинг "Севгингни менга айт" клипига муносабат билдирди.

Хусусан, журналистлар билан учрашувда Баситханова, хотин-қизлар қўмиталари бошланғич ташкилотлари номигагина ташкил қилинаётгани, улар тизимнинг давоми сифатида узлуксиз ишламаётгани, жамиятда рўй бераётган воқеликларда хотин-қизларнинг позицияси кўринмаслиги ёки суст бўлишида акс этаётганини айтган.

Баситханова шу ерда хонанда Лола Йўлдошеванинг клипини ёдга олган.

"Куни кеча Лола Йўлдошеванинг клипи чиқди. У "Ўзбекконцерт"нинг лицензия олиб, бериш тартибини балки тўғри танқид қилгандир. Лекин атласни масхарабоз кийими қилгани, маънавият сўзини ўйинчоқ қилиб қўйгани — бу йигирма бешинчи кадр. Афсуски, буни яна ижтимоий тармоқда кўпчилик қўллаб-қувватлаган. Ана шундай ҳолатларда бошланғич ташкилотларнинг фаол бўлиши эса жуда ҳам муҳим", - деган хотин-қизлар раиси.

Янгиликлар лентаси
0