Дунёда

Қозоғистон давлат хизматчиларини қишлоқларга ишлашга юборишмоқчи

© Sputnik / Дмитрий АстаховМужчина закрывает портфель
Мужчина закрывает портфель - Sputnik Ўзбекистон
“Диплом билан қишлоққа” лойиҳаси асосида қозоғистонлик давлат хизматчиларини мамлакатнинг олис қишлоқларига юбориш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Қозоғистонда давлат хизматчиларини “Диплом билан қишлоққа” лойиҳасига киритиш таклиф қилинди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилмоқда.

Мужчина держит папку в руке - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Қозоғистонда давлат хизматчилари сони 25 %га қисқартирилади

“Қишлоқдаги кадрлар етишмаслиги масаласини ҳал қилиш учун давлат хизматчиларини “Диплом билан қишлоққа”лойиҳасига киритиш таклиф қилинади”, - дея ташаббус билдирган Қозоғистон миллий иқтисодиёти вазири Руслан Даленов.

“Диплом билан қишлоққа” лойиҳаси 2009 йилда Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев топшириғига биноан ишга туширилган. Асосий мақсад - қишлоққа ишга келган соғлиқни сақлаш, таълим, ижтимоий таъминот, маданият, спорт ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мутахассисларни рағбатлантириш.

Лойиҳа иштирокчиларига 650 доллар миқдорда ёрдам пули тўлаш ҳамда турар жойга бюджет кредити ажратиш кўзда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала