Дунёда

Туркия АҚШга С-400дан воз кечмаслигини айтди

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Фотобанкка ўтишПодготовка военной техники к форуму "Армия-2017" в Ростовской области
Подготовка военной техники к форуму Армия-2017 в Ростовской области - Sputnik Ўзбекистон
Эрдўғон америкалик ҳамкасби Дональд Трампга Анқара Россиянинг С-400 ҳаво ҳужумига қарши тизимини сотиб олиш қарорини ўзгартирмаслигини билдирган.

ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Туркия президенти Таййиб Эрдўғон АҚШга ташрифи давомида америкалик ҳамкасби Дональд Трампга Анқара Россиянинг С-400 ҳаво ҳужумига қарши тизимини сотиб олиш қарорини ўзгартирмаслигини билдирган.

Зенитно-ракетный комплекс С-400 Триумф - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Пушков: Ар-Риёднинг С-400 сотиб олиши АҚШ учун “ёқимсиз янгилик”

“Биз Трампга С-400 бўйича ортга қадам қўймаслигимизни айтдик. У билан масалани ҳал қилиб олишга келишдик. Мен яна бир бор қандай қилиб С-400ни сотиб олишга келганимизни тушунтирдим ва у бизнинг ҳақлигимизни тан олади”, - дея Туркия етакчиси сўзларидан келтиради РИА Новости.

Анқарага Россиянинг С-400 зенит-ракета мажмуалари етказиб берилиши Туркия ва АҚШ муносабатларига совуқчилик туширди. Америка Туркияга бир неча марта пўписа қилди. Бироқ Туркия бу таҳдидларга парво қилмасдан С-400 харид қилди. Таъкидланишича, Анқара харид қилган Россия ЗРМ 2020 йилда тўлиқ ҳаракатга келтирилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader