НАТОнинг космосдаги режалари дунёни фалокатга олиб келади – депутат

© Wiki ImagesАстронавт в открытом космосе
Астронавт в открытом космосе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг космосни Алянскнинг фаолият йўналишларидан бири сифатидаги режаларини эълон қилди.

НАТО космос фаолият соҳаси сифатида тан олишни режалаштирмоқда. Бу қадамнинг дунё учун оқибатлари ва Россия эҳтимолий жавоби хусусида Давлат думаси мудофаа бўйича қўмитаси раис ўринбосари Юрий Швиткин Sputnik радио эфирида ўз фикрларини айтди.

Проект штаб-квартиры НАТО в Брюсселе  - Sputnik Ўзбекистон
НАТО ўз ажалини қандай яшириш тўғрисида келишмоқда

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг космосни Алянскнинг фаолият йўналишларидан бири сифатидаги режаларини эълон қилди.

Тегишли баёнот Брюсселда НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманида айтилди.

Алянс раҳбарининг сўзларига кўра, космоснинг эксплуатация соҳаси сифатида тан олиниши алоқа, навигация ва эрта огоҳлантириш тизимларини ривожлантиришга ёрдам беради. Шу ўринда, у космосга ҳужум қуролларини жойлаштириш режалаштирилмаганлигини таъкидлади.

Алянс раҳбариятининг бундай баёнотлари тўғри эмас, деди Sputnik радио эфирида Давлат думаси мудофаа қўмитаси раис ўринбосари Юрий Швиткин.

“Столтенберг баёноти таажжублантиради ва бошқа давлатларга қарши тажовузкор ҳаракатлар кўзланган... Алянснинг ўзи ҳарбий ташкилот сифатида космосни ҳарбийлаштиришни ўз ичига олади ва  НАТО мамлакатлари барча уринишларни ишга солади. Менимча, бу дунё ҳамжамиятини фалокатга олиб келиши мумкин”, - деб таъкидлади депутат.

Швиркин сўзларига кўра, Россия НАТО томонидан космос ҳарбийлаштирилишига йўл қўймаслиги учун бу борада тегишли ҳаракатларни амалга ошириши керак.

“Жавоб бўлиши керак, лекин шу билан бирга у мамлакатимизни космосдаги қурол пойгасига жалб қилмаслиги керак”, - деб қўшимча қилди раис ўринбосари.

Янгиликлар лентаси
0