Жиззахда 7 нафар ёлланма ишчи ис гази сабаб вафот этди

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвтомобиль скорой помощи
Автомобиль скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аянчли ҳодиса Зомин тумани ИИБ 10-сонли бўлинмаси биносидаги қурилишда содир бўлди. Ҳозирда вилоят прокуратураси жиноят иши қўзғатган.

ТОШКЕНТ, 20 ноя – Sputnik. Жиззахда 7 нафар ёлланма ишчи ис газидан заҳарланиб вафот этди.

Ис газидан сақланинг - Sputnik Ўзбекистон
Кўринмас қотилдан сақланинг

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳодиса 19 ноябрь куни  Зомин тумани ИИБ 10-сонли бўлинмаси биносида содир бўлган. У ерда қурилиш ишларини амалга ошираётган 7 нафар ёлланма ишчилар ис газидан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этишган.   

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан ЖКнинг 207-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда ис гази уч кишини ҳаётдан олиб кетгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0