Германияда мусулмонлар учун бассейнлар қурилади

© AP PhotoЖенщина в буркини. Иллюстративное фото.
Женщина в буркини. Иллюстративное фото. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Франкфуртда диндор ва консерватив мусулмонлар учун биринчи очиқ бассейн очилади. Агар лойиҳа муваффақиятли бўлса, Берлин ва Мюнхенда ҳам бундай бассейнлар пайдо бўлади.

ТОШКЕНТ, 21 ноя – Sputnik. Германия фуқароси Абдулла Зеран Франкфурт шаҳрида диндор ва консерватив мусулмонлар учун биринчи очиқ бассейнни қуришни режалаштирди, деб хабар қилди Германиянинг Hessische Niedersächsische Allgemeine нашри.

Военный обозреватель Александр Жилин - Sputnik Ўзбекистон
Англо-сакс кучлар ислом динига вирус туширмоқда – ҳарбий эксперт

Зераннинг сўзларига кўра, у томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа мусулмон мамлакатларидан келган қочқинларнинг Германия жамиятига муваффақиятли мослашишига ёрдам беради. Унинг сўзларига кўра, бассейнда асосий диний талабларга риоя қилинади.

Мусулмон аёллар буркида сузишлари мумкин, эркаклар ва аёллар бассейндан алоҳида фойдаланишади. Бундан ташқари, Зеран бу ерда мактаб ўқувчилари учун сузиш машғулотларини ташкил қилишни режалаштирмоқда. Ўғил болалар ва қизлар учун сузиш машғулотлари ҳам алоҳида ўтказилади.

Таъкидланишича, агар Франкфуртдаги пилот лойиҳа муваффақиятли амалга оширилса, шунга ўхшаш бассейнлар мамлакатнинг бошқа йирик шаҳарларида ҳам пайдо бўлади. Кейинги навбатда Мюнхен ва Берлин бўлади.

Янгиликлар лентаси
0